Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/22039 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8bde3905-836d-405a-bfec-32552334d684 Claim ID PDF Hash 05c6e4ce15cc78bd... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2025 йил 26 декабрь 4-1501-2502/22039-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) Д.Хўжамбердиевни иштирокида, кредитор «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг қарздор «*****************» маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «*****************» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «*****************» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги сабабли ариза талабларини қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «*****************» маъсулияти чекланган жамияти (собиқ “ r st-7” МЧЖ) билан «*****************» маъсулияти чекланган жамияти (собиқ “Evr B t n- i ” МЧЖ) ўртасида тузилган шартномалар иш ҳужжатларига илова қилинмаган. Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 5 ноябрь кунги солиштирма далолатномага асосан, қарздорнинг 60 748 678,32 сўм қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланган ҳамда ушбу қарздорлик 2023 йил 7 сентябрда юзага келганлиги маълум қилинган. Шунингдек, даъвогарнинг s liq.uz платформаси орқали олган маълумотномасига асосан, жавобгарнинг 6 326 939,75 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, кредиторнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ҳамда қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ва тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Тешабоев Иброхимжон Йўлбарсовични тайинлашни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти тўловга қобилиясиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, Тешабоев Иброхимжон Йўлбарсович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: - ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой); - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш. - оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан «*****************» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳар 2025 йил 26 декабрь 4-1501-2502/22039-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончномага асосан) Д.Хўжамбердиевни иштирокида, кредитор «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг қарздор «*****************» маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти тўловга қобилиясиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. «*****************» маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, Тешабоев Иброхимжон Йўлбарсович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: - ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой); - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш. - оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин. «*****************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан «*****************» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: С.Махмудова