← Назад
Решение #2827935 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 308 символов
4-1301-2501/15553-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *******нинг вакили ффффффф (2025 йил
14 мартдаги 34-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "*******" фермер
хўжалигининг манфаатида ******* жавобгар "*******" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 238.824.922 сўм қарзни, 59.706.230 сўм жаримани ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"*******" фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида *******, Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "*******" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 2025 йил 19 февралда тузилган 47621сонли шартнома бўйича жавобгарга етказиб берилган 41.519 кг, яъни 298. 531.152
сўмлик пахта хом-ашёсининг 80 фоизи қисми бўлган 238.824.922 сўм қарзни ва
шартноманинг 5.5-бандига асосан олинган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз
равишда бош тортганлиги учун ҳисобланган 59.706.230 сўм жаримани ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар
ким бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Суд мажлисида қатнашган *******нинг вакили даъво аризасидаги важларни
такорлаб, жавобгар шартнмоа бўйича олинган мажбуриятларини бажармасдан, шу
канга қадар қабул қилиб олинган махсулотларнинг 80 фоизлик қисмини тўлаб
бермаганлигини маълум қилиб, жавобгардан қарздорликни хамда жаримани ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга хуқуқий бахо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 19 феврал куни тарафлар ўртасида
пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича 47621-сонли ва 2025 йил 7 апрелда
100561-сонли фьючерс шартномалари имзоланган.
2025 йил 7 апрелдаги шартноманинг 2.1-бандига кўра, "Сотувчи" 10453 кг.
миқдордаги бошланғич нархи 8000 сўмдан бўлган, пахта хом ашёсини "Сотиб
олувчи"га етказиб бериши, "Сотиб олувчи" эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
2025 йил 19 февралдаги шартнома бўйича 115.477 кг. нархи 8000 сўмдан бўлган
пахта хом-ашёсини етказиб бериши, “Сотиб олувчи” мазкур махсулотларни қабул
қилиб олиш, шартномада белгиланган тартибда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга жами 41.519 кг., яъни 298.531.152 сўмлик пахта
хом ашёси етказиб берилган.
2025 йил 19 февралдаги шартноманинг 3.2-бандига биноан, Сотиб олувчи
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 25
декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи
махсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган
қисмини эса молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг хисобрақамига
ўтказиб бериши лозимлиги қайд этилган.
Даъвогар 2025 йил 30 сентябрдаги 1026-сонли хисоб-фактура орқали 44.743.999
сўмлик, 2025 йил 10 октябрдаги 1086-сонли хисоб-фактура орқали 253.787.151
сўмлик2-сорт 1-клас пахта хом-ашёсини жавобгарга етказиб берган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада
бажармасдан етказиб берилган жами 298.531.152 сўмлик пахта хом ашёси ҳақининг
80 фоизини тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги етказиб
берилган хом-ашёнинг тўланмаган (80 фоиз ҳақи) қарздорлиги 238.824.922 сўмни
ташкил этган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз
қолдирилган.
Шу боис, Кенгаш даъвогар манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 238.824.922 сўм қарзни
ва 59.706.230 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ,
хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан
шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб, тегишли ҳисоб-фактуралар
асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан маҳсулот
етказиб берилганлик ҳолатлари ҳисоб-фактуралар асосида тасдиқланган, аммо
етказиб берилган маҳсулот ҳақининг 80 фоизи ҳақи тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъво талабларининг 238.924.922 сўм ундириш талабини
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи қисмига
кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган
бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига
асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи
субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш,
сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу
Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура (бундан буён матнда ЭҲФ деб аталади)товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни
тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва
қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом ашёси жавобгар томонидан
қабул қилиниб, ҳисоб-фактуралар эътирозсиз тасдиқланган.
Суд даъво талабининг 59.706.230 сўм жарима ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, “Сотиб олувчи”
пахта хом-ашёсини шартномада белгиланган нархда сотиб олишдан бош тортганда,
белгиланган муддатда тўлиқ хисоб-китобларни амалга оширмаганда, сотувчи эса
пахта хом ашёсини сотиб олувчига шартномада белгиланган шарт ва муддатда
етказиб бермаган тақдирда, тузилган фючерс шартномаси шартлари асоссиз
бажарилмаганда, суд қарорига асосан биржа битими бўйича шартнома қийматининг
бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан шартноманинг ушбу шартида келиб чиқиб,
тўланмаган 238.824.922 сўмнинг 25 фоизи миқдорида, яъни 59.706.230 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Аммо, жавобгар шартноманинг жарима тўланишига асос бўладиган холатларни
содир этганлигини, яъни жавобгарнинг пахта хом-ашёсини шартномада белгиланган
нархда сотиб олишдан бош тортганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этмади. Ваҳоланки, жарима солишга асос сифатида мазкур холат хамда белгиланган
муддатда тўлиқ хисоб-китобларни амалга оширмаганлиги жарима солишга асос
бўлиши қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 12бандида Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини
(жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан
олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари
тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги
ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини
тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган
бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари
зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан пахта хом ашёсини шартномада
белгиланган нархларда сотиб олишдан бош тортиш ҳолати мавжуд эмаслиги боис, даъво
аризасининг 59.706.230 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 238.824.922 сўмни ундиришни, даъво аризасининг
59.706.230 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаностб равишда тақсимлаб,
жавогардан қаноатлантирилган 238.824.922 сўм қисми бўйича унинг 2 фоизи
миқдорида 4.776.498 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни,
Фермерлар кенгаши ишнинг натижасидан қатъи назар давлат божидан озод
этилганлиги боис, даъвогарнинг қаноатлантириш рад этилган 59.706.230 сўм қисми
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*******” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*******" фермер хўжалигининг
фойдасига 238.824.922 сўм (махсулот ҳақининг 80 фоизи) ва судга даъво аризаси
билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 59.706.230 сўм жаримани ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
“*******” МЧЖдан 4.776.498 сўм давлат божи Республика бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов