← Назад
Решение #2827937 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
3 001 символов
*****-сонли иш
АЖРИМ
Бухоро шаҳри
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
*****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
*****нинг прокурорлигида, даъвогар *****нинг жавобгар ***** масъулияти
чекланган жамиятидан 1.747.898 сўм асосий қарздорлик ва 452.705 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ
***** (бундан буён матнда даъвогар ёки бошқарма деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *****масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)дан 1.747.898 сўм
асосий қарздорлик ва 452.705 сўм пеня ундиришни сўраган.
Прокурор даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида фикр
билдирди.
Суд, прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра,
жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга
нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш
доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Аниқланишича, ***** иқтисодий судининг 2025 йил 8 январдаги *****сонли ҳал қилув қарори билан “*****” масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб топиилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланганлигини
инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси
"Давлат божи тўғрисида" 2020 йил 6 январдаги қонуни 9-моддаси *****
бандига мувофиқ, ***** — атроф-муҳитни 2 ифлослантирганлик, табиатдан
ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда
бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг
ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта
харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи
тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 108, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
*****нинг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 1.747.898
сўм асосий қарздорлик ва 452.705 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар ***** зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****