Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2864 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 24cfae9e-bc42-46ff-9ac2-02f6820fefeb Claim ID PDF Hash 3402ad9cfc75d372... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2864-сонли иш Судья: Б.О.Сатвалдиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 2025 йил 26 декабрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, аризачи - Асака туман солиқ инспекциясининг, қарздор - "D `RM NLIK F RRUXBEK YERL RI" ФХни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили - Х.Солижонов (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Асака туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) иқтисодий судга аризаси билан мурожаат қилиб, "D `RM NLIK F RRUXBEK YERL RI" ФХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Аниқланишича, қарздор таъсис хужжатлари “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси”да 22.05.2019 йилдаги 725776-сонли реестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Асака туман, Навбахор МФЙ деб белгиланган. Қарздор жамият бошлиғи А.Муллажанов. Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда, бугунги кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 68952247 сўм қарздорлик мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарзни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, қарздорнинг 68952247 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Жавобгарга иш муҳокамаси ҳақида тайинлаш ажрими етказилган ва белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, аммо жавобгар ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакилининг аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш очишни лозим деб ҳисоблайди. Чунки, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида солиқ қарздорлигини тўламасдан келмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдидаги қарздорлигининг умумий қиймати 68952247 сўмни ташкил этади. Солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз жавобгарнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли тўланмасдан келган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарзни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун асослар мавжуд. Зеро, ИПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибтаомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2-тоифали суд бошқарувчиси Эргашев Шавкатбек Ғуломович тавсия этилган, Ш.Эргашевга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 2-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Эргашев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб топди. Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 2026 йил 26 март кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди. Суд даъвогарнинг даьво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Ариза қаноатлантирилсин. 2. "D `RM NLIK F RRUXBEK YERL RI" ФХ тўловга қобилиятсизлик деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Эргашев Шавкатбек Ғуломович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: -қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); -кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой); -қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун); -кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. "D `RM NLIK F RRUXBEK YERL RI" ФХ ҳисобидан: - Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи; - Асака туман солиқ инспекцияси фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.О.Сатвалдиев