Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/10325 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9398d1a9-0f00-4bab-8655-7d2ef6d49f85 Claim ID PDF Hash 001a6891ea017c05... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 925 символов
4-1603-2502/10325 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 26 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатов, ССССС даъвогар – AAAAA манфаатида, жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 3.444.794 сўм асосий қарз 1.722.397 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: ССССС даъвогар – AAAAA манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - "BBBBB” МЧЖга нисбатан 3.444.794 сўм асосий қарз 1.722.397 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 2 203 -моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. 1 Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 5 - бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади. Ўз навбатида мазкур субъектлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига ажратилади. Мазкур ҳолатда жавобгар иккинчи тоифага мансуб бўлиб, Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Низомнинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун жами 3.446.094 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган. Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома хати юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган. Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун жами 3.444.794 сўм миқдорида компенсация тўловларини тўламаган ва ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида тасдиқланади. Шу асосда, даъвогарнинг 3.444.794 сўм миқдорида компенсация тўловларини ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 1.722.397 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши назарда тутилган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли, лекин суд жавобгар ва даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, 2 ундирилиши сўралган пеняни тўлиқ 412.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.444.794 сўм асосий қарз, 412.000 сўм пеня ундиришни қолган даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3.444.794 сўм асосий қарз, 412.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажатлари шунингдек, жавобгардан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,177 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “BBBBB” МЧЖдан даъвогар - AAAAA фойдасига 3.444.794 сўм асосий қарз ва 412.000 сўм пеня олдиндан тўлаб берилган 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар – “BBBBB” МЧЖдан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериш мумкин. Судья Д.Соатов 3