Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2502/8433 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6bdb7e0e-ae1f-4abb-bbfd-47f3fe7106d2 Claim ID PDF Hash bce488b8c5fdd132... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 256 символов
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, **** фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 694 577 347 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: **** фермерлар кенгаши (бундан буён матнда ўз номида ёки Кенгаш деб юритилади) даъвогар **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 463 051 565 сўм асосий қарз, 231 525 782 сўм пеня, жами 694 577 347 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш ва даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан маблағлар нотўғри ушлаб қолинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрадилар. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариазси юзасидан эътироз билдириб, даъво аризасида сўралаётган маблағларнинг бир қисми даъвогарга йиғим пули сифатида тўлаб берилганлигини, қолаверса ушлаб қолинган маблағлардан ортган маблағларни ҳам даъвогарга тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг манфаатини кўзлаб **** фермерлар кенгаши судга даъво аризаси киритиб, жавобгардан 2024 йил хосилидан топширилган пахта пулидан бўлган 463 051 565 сўм асосий қарз, тўловлар кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 231 525 782 сўм пеня, жами 694 577 347 сўмни ундиришни сўраган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда даъво аризаси кенгаш раиси в.в.б.**** томонидан имзоланганлиги аниқланди. Иш ҳужжатларида эса ****нинг даъво аризсини имзолаш, судга даъво киритиш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган. 2025 йил 23 декабрдаги суд мажлисида Кенгаш вакилига ****нинг даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш сўралган бўлсада, судга ушбу далил тақдим қилинмади. 2 Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан Фермер хўжаликлари кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди. Шу сабабли суд давлат божини ундирмасликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196, 199-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: **** фермерлар кенгашининг даъвогар **** фермер хўжалиги манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатлари инобатга олинсин ва даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ****