Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9399 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 97e1fd2c-6bcd-449e-8d4d-bb5ff4fc7cda Claim ID PDF Hash d15175127bd0ab13... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 192 символов
*****-сонли иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, палата вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида)лар иштирокида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 147.390.000 сўм асосий қарз, 73.695.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 147.390.000 сўм асосий қарз, 73.695.000 сўм пеня ундиришни сўраган. уд мажлисида иштирок этган палата вакили даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга бир неча бор оғзаки огоҳлантиришлар берилганлигини, даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг асосий қарздорлик тўлиқ баратараф қилинганлигини билдириб, пеняни камайтирилишига эътирози йўқлигини билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган даъвогар ҳамда жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, палата вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 ноябрда 80-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” (даъвогар) "Харидор" (жавобгар)нинг буюртмасига мувофиқ тегишли миқдордаги нефт маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалага ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 147.390.000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар олдида жавобгарнинг 147.390.000 сўм қарздорлиги тўланмай қолган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қорздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, тўлов ҳужжати ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 147.390.000 сўм асосий қарз, 73.695.000 сўм пеня тўғрисидаги даъво аризаси билан палата судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Шу сабабли суд даъвонинг 147.390.000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгардан 73.695.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.2-бандига асосан етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, кредиторнинг манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1.500.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.500.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 4.421.700 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.500.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4.421.700 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****