Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2501/2666 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 56a8d00d-6583-4f89-a9b9-9e2d5db36563 Claim ID PDF Hash 67189b78efb9d3df... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
онун 27-моддаси онун 27 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 686 символов
4-1604-2501/2666-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ж.Мусабоев Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 26 декабрь Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, Фффнинг “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Ввв ҳисобидан 66 929 424 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан Ввв томонидан берилган кассация шикоятини ва Аааанинг кассация протестини Палата вакили Д.Хошимов (ишончнома асосида), даъвогар вакиллари М.Турсунов, Б.Бойдадаев, Т.Акрамов, Ш.Нематуллаев (ишончномага асосан), жавобгар вакили У.Исламов (ишончномага асосан) Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили У.Жўраев (ишончнома асосида), вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамажановларнинг иштирокида, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Янгиқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 66 929 424 сўм ундириб беришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида Наманган вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳал қилиув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66 929 424 сўм асосий қарз ва 37500 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 338 588,48 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар кассация шикояти билан ҳамда Аааа кассация протести билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. 1 Бунга асос қилиб, суд томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонунчилик ҳужжатлари қўлланмаганлиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2,19,27,30-моддалари ҳамда Фуқаролик Кодексининг 109, 112, 114, 116-моддалари талабларига риоя қилинмаганлиги, тарафлар шартномавий муносабатга киришмаган бўлганлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги, обуна бўйича шартнома тузилмаганлиги, обуна ташкилот кесимида амалга оширилмаслиги, шахслар ихтиёрий равишда обуна бўлиши кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда мактаб директорлари томонидан кафолат хатлари ёзиб берилганлиги, обуна бўлишни истагини берган шахслар сонига қараб кафолат хати ёзиб берилганлиги, бажарилган ишлар юзасидан ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш қоидаларига риоя этилмаганлигига суд томонидан баҳо берилмаганлиги ҳақида важлар келтирилган. Судлов ҳайъатининг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан ишга Наманган вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Судлов ҳайъатининг 2025 йил 17 декабрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси жалб этилган. Суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган Наманган вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикояти ва кассация протестини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Палата ва даъвогар вакили кассация шикоятини ва кассация протестини қаноатлантиршини рад қилишни, мактаблар томонидан газеталар қабул қилиб олинганлигини, даъвогар қарздорликни тан олиб, тасдиқлаб берганлигини билдирди. Суд мажлисида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили тарафлар шартномавий муносабатларга киришмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилмаганлиги мазкур ҳолатда бюджет маблағлари ҳисобидан қарздорликни қоплаш асоссиз бўлишини, кассация шикоятини ва кассация протестини қаноатлантириш лозимлигини билдирди. Суд мажлисида прокурор кассация шикоятини ва кассация протестни қаноатлантиришни сўради. 2 Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришлари ва прокурорни фикрини тинглаб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга буюртмага асосан даврий нашрларни етказиб берганлиги, бироқ жавобгар етказиб берилган газеталар қийматини тўламай келганлиги сабабли 66 929 424 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома берилган бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, жавобгар ўз қарздорлигини 2024 йил 1 мартдаги солиштирма далолатномага асосан тан олган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди, деб тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди мазкур Пленум қароридан келиб чиқиб, солиштирма далолатнома ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатларга асосан тарафлар шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган деб ҳисоблаган ҳамда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган. Бироқ, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларига баҳо беришда хатоликка йўл қўйиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келган деб ҳисолайди. 3 Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг 4-хатбошига кўра ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига амал қилади. Қонун 27-моддасининг тўртинчи қисмига кўра бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган. Қонуннинг 71-моддасида давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги, тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Мавжуд қарздорликни вужудга келишига сабаб бўлган муносабат юзасидан тарафлар ўртасида шартнома умуман тузилмаган. Мазкур ҳолатда тўловларни бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириб бўлмайди. Даъвогар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассаса ҳисобланади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-банига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига мувофиқ, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, 4 даъвогардан Республика бюджетига 1 338 588 сўм давлат божи, жавобгар фойдасига 669 294 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 37 500 сўм суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, 2025 йил 16 майдаги ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни, янги ижро варақалари беришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан берилган кассация протести ва Ввв томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Фффнинг “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти манфаати киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 338 588 сўм давлат божи ундирилсин. “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими фойдасига 669 294 сўм давлат божи, 41 200 сўм суд почта харажати ундирилсин. Ижро врақаси берилсин. “ҚҚҚ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 37 500 сўм суд почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. 2025 йил 16 майда Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан берилган ижро варақаси бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси имзо Р.Мамажонова ҳайъат аъзолари имзо Қ.Ходжаев А.Иномов 5