← Назад
Решение #2827971 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 449 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
9 693 символов
4-1301-2504/16255-сонли иқтисодий иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “Жиззахдонмаҳсулотлари”
АЖнинг жавобгар «Оқ олтин камалаги» фермер хўжалигидан 312.390.333 сўм
асосий қарз ва 156.195.166 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили
А.Болиқулов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Оқ
олтин камалаги» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 312.390.333 сўм асосий қарз ва 156.195.166 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган пахта хомашёси ва уруғлик пахтани
етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси бўйича якуний
ҳисоб-китобга кўра жавобгар “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖдан
312.390.333 сўм қарз бўлиб қолганлигини, даъвогар ва “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖ ўртасида 2025 йил 30 октябрда тузилган 30/10-сонли талаб қилиш
ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан
жавобгардан 312.390.333 сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтганлигини,
шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлигини, жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўламаганлигини
маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан Сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2022 йил
30 мартда 62-сонли пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид
қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Шартнома бўйича “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖ томонидан
жавобгарга пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етиштириш учун менерал ўғитлар
ва бошқа ресурслар етказиб берилган. Натижада якуний ҳисоб-китобга кўра
жавобгар “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖдан 312.390.333 сўм қарз бўлиб
қолган.
Даъвогар ва “JIZZ X INDUS RI L
’QI
” МЧЖ ўртасида 2025 йил
30 октябрда тузилган 30/10-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига
воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгардан 312.390.333 сўм
қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 312.390.333 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан 156.195.166 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартномада таъминотчи ташкилот томонидан етказиб берилган маҳсулот
қийматидан қарздорлик вужудга келса, хўжаликнинг пеня тўлаши кўзда тутилмаган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги ёки ҳисоб-китоб қилинмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг
21.867.000 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
камайтириб, 21.867.000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда жавобгардан Республика
бюджетига 9.371.709,98 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 263, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Оқ олтин камалаги» фермер хўжалигидан даъвогар
“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ фойдасига 312.390.333 сўм асосий қарз, 21.867.000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Оқ олтин камалаги» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
9.371.709,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти
ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов