← Назад
Решение #2827985 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 176 | — | code_article | |
| онуни | 27 | 4 | law | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| онуни | 71 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2401/89-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – С.Рустамов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Абдухаликов ва
С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг
котиблигида, вилоят прокурорининг ёрдамчиси Ж.Рашидов, даъвогарни
таъсисчиси С.Карабоев, жавобгар вакили А.Усманов(ишончнома асосида),
учинчи шахслар-Ғазначилик бошқармаси вакили С.Масобиров (ишончнома
асосида), Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси вакили Х.Мамадиминов
(ишончнома асосида)лар иштирокида,
даъвогар - “ sl m g sh ms”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - Андижон шаҳар Мактабгача
ва мактаб таълими бўлимига нисбатан 302 700 000 сўм бажарилган ишлар
қиймати ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2025 йил 19 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан
Андижон шаҳар прокурори томонидан келтирилган кассация протести
асосида ишни Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ sl m g sh ms” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги
ўринда матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 302 700 000 сўм
бажарилган ишлар қиймати ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан Андижон
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Андижон вилояти Иқтисодиёт ва
Молия бош бошқармаси ва Андижон шаҳар 62-мактабгача таълим
муассасаси мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 295 628 262,46 сўм бажарилган ишлар
қиймати, 2 956 282,62 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати
ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад қилинган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Андижон шаҳар прокурори
(бундан буён матнда “Прокурор” деб юритилади) судга кассация протести
киритган. Протестда, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг
122-моддасига асосан шартнома белгиланган тартибда ғазначилик
бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киришлиги, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома тузилмаганлиги, рўйхатдан ўтмаганлиги,
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат харидлари махсус
порталда амалга оширилиши каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция
судининг 2025 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида прокурор кассация протестини қувватлаб, пудрат
ишларини бажариш учун танлов, электрон савдо ўтмасдан, шартнома
тузилмасдан, рўйхатдан ўтмасдан ишлар бажарилганлиги, қонун талаби
бузилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор
қабул қилишни сўради.
Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
кассация протестга нисбатан эътироз билдириб, шартнома тузилмаганлиги,
лекин ишлар қисқа муддатда бажарилганлиги, назорат
ўлчовидан
ўтказилганлиги, ишларни сифати ва ҳажмига эътироз бўлмаганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
даъвогар билан шартнома тузилмасдан ишлар бажарилганлигини билдириб
кассация протестини рад этишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахслар – Андижон вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси ва Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси
вакиллари, ўз тушунтиришларида, тарафлар ўртасида шартнома
тузилмаганлиги, ғазначиликдан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини,
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
талабларига зид равишда тузилганлигини, ушбу шартнома қонуний асосларга
эга эмаслигини билдириб, кассация протестини қаноатлантириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўрадилар.
Суд мажлисида учинчи шахс – Андижон вилояти Молия бошқармаси
вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмасдан, ғазначиликдан
давлат рўйхатидан ўтмасдан ишлар бажарилганлиги сабабли кассация
протестини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Учинчи шахс Андижон шаҳар 62-мактабгача таълим муассасаси суд
мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил
иштирок этмади.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация
протестини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
оғзаки келишувга асосан Андижон шаҳар 62-мактабгача таълим
муассасасида жорий таъмирлаш ишларини бажариб бериши, жавобгар эса
ушбу бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан объектда 302 700 000 сўмлик пудрат ишлари
бажарилганлиги ҳақида қоғоз шаклида ҳисоб-варақ тузилган. Унга
даъвогарни ва 62-МТМ раҳбари имзо қўйганлар, даъвогарни мухри ва
жавобгарни муҳри босилган.
Даъвогар мазкур қарздорликни ундириш бўйича юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик бартараф
этилмаганлиги учун даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Мазкур оғзаки келишув электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида
тузилмаган ва тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори (2-иловаси) билан “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра, ҳисобварақ-фактура
— Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим
этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб
берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 63 бандида “Етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Гарчи тарафлар ўртасида 2024 йилда ойида ушбу объектда
302 700 000 сўмлик жорий таъмирлаш бўйича пудрат ишлари бажарилгани
ҳақида қоғоз кўринишида ҳисобварақ-фактура тузилиб, тасдиқланган
бўлсада, юқоридаги Низом талабига биноан электрон кўринишда
юборилмаган ва тасдиқланмаган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 12 декабрда жавобгарга талабнома
юбориб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича қарздорлик
мавжудлигини
билдириб,
қарздорликни
тўлаб
қўйиш
ҳақида
огохлантирилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар 302 700 000 сўм қарздор
эканлиги ҳақида важини билдириб, жавобгардан 302 700 000 сўм асосий қарз,
1 507 511 сўм давлат божини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
ва асослантирилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида пудрат шартномаси ғазначилик
бўлинмасидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Шунингдек,
“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонуни 27-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, бюджет
буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот
порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суд ишни мазмунан ҳал қилишда тарафлар мазкур қонун талабларига
риоя қилмасдан шартномавий муносабатга киришганлигига эътибор
қаратмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра,
битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига
риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай
битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу кодекснинг 114-моддага асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
19-моддасида давлат буюртмачилари товарлар етказиб берувчи ва хизмат
кўрсатувчилардан танлов ва электрон (биржа) савдолари орқали товарлар
(ишлар, хизматлар) харид қилиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу қонуннинг 71-моддаси 21-бандида давлат буюртмачилари
тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома
тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштириши шартлиги ва тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса,
ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат
бюджета маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари
мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
4-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси
фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Биринчи инстанция суди давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштирилмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, далолатнома (форма-2, форма-3)
тасдиқланганлиги, қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактура тасдиқланганлиги,
назорат ўлчови якуни бўйича 2025 йил 17 февралдаги хулосасида бажарилган
ишлар ҳажми 295 628 262,46 сўмни ташкил этганлиги аниқланганлигини
инобатга олиб, асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгар бюджети ташкилоти бўлиб, қонунчиликда мазкур шартнома
тузиш бевосита электрон савдолар натижасида ғолиб аниқланиши, унинг
натижасида шартнома тузиши ва шартнома ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтказилиши мажбурий этиб белгиланган бўлса-да, мазкур
тартибга риоя этилмаган.
Ушбу ҳолатда шартнома тузилмаганлиги, асосий қарз етарли ва мақбул
далиллар билан исботланмаганлиги сабабли шартнома бўйича асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
ИПК 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга, бекор қилишга ҳақли.
ИПКнинг 302-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг
даъво талаби қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
даъвогар биринчи инстанция суди учун тўлаган 3 027 000 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
кассация инстанцияси учун даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
1 513 500 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати, Андижон
вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни 71-моддаси 21-бандида давлат
буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги
ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус
ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ва тўғридан-тўғри шартномалар
тузилганлиги
тўғрисидаги
ахборот
махсус
ахборот
порталига
жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга
оширилмаслиги белгиланган.
Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 49, 68, 118, 301, 302- моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Андижон шаҳар прокурорининг кассация протести қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 февраль кунги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ sl m g sh ms” масъулияти чекланган жамияти томонидан
биринчи инстанция суди учун тўланган 3 027 000 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ sl m g sh ms” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1 513 500 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000
сўм видеоконференцалоқа харажати;
- Андижон вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарордан норози тараф тафтиш тартибида шикоят бериши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
С. Умаралиев
Ш. Абдухаликов