Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21974 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 239cd8a7-d515-495e-b8f8-2164080b2f30 Claim ID PDF Hash 7eaff23a5f1bc7f0... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2502/21974-сонли иш АЖРИМ (ишни фуқаролик судига ўтказиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида ) Фарғона шаҳри 2025 йил 26 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, жавобгар жамият таъсисчиси Д.Эргашев иштирокида, даъвогар *********************************нинг жавобгар “*********************************” оилавий корхонасига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 75 кв.м. ер майдонини шаҳар хокимлиги заҳира ерлар ҳисобига қайтариш ва ноқонуний савдо дўконини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвоси буйича ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ********************************* судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*********************************” оилавий корхонасига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 75 кв.м. ер майдонини шаҳар хокимлиги заҳира ерлар ҳисобига қайтариш ва ноқонуний савдо дўконини жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ МФЙ, Тарона кўчасида жойлашган 75 кв.м. майдон фуқаро Кулдашева Розияхон Абсалимовнага тегишли эканлиги сабабли, ушбу ишни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ўтказишни сўради. Аввалги суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ўрганиш давомида Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ МФЙ, Тарона кўчасида жойлашган 75 кв.м. майдонини Фарғона шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Яхшилик кўчаси, 9-уйда фаолият кўрсатувчи “*********************************” оилавий корхонаси томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу 75 кв.м. ер майдонига ноқонуний савдо дўкони қуриб олгани аниқлангани, жавобгардан кадастр хужжатлари сўралганда хужжатлар тақдим этилмагани, ушбу ер майдони фуқарога тегишли эканлигидан хабари бўлмаганини билдириб, кейинги суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, Фарғона шаҳар, Тарона кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биноси қуриш ҳамда атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга рухсат бериш тўғрисида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2015 йил 21 декабрь кунги №1107/7-сонли қарори мавжудлигини, ушбу қарор онаси Кулдашева Розияхон Абсалимовнага расмийлаштирилганини билдириб, судга хужжатлар тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, мазкур иқтисодий ишни тааллуқлилик қоидалари бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ўтказишни лозим деб топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ иқтисодий судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар таалуқлидир. Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Фарғона вилоят Фарғона шаҳар бўлими томонидан аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида, Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ МФЙ, Тарона кўчасида жойлашган 75 кв.м. майдонини Фарғона шаҳар, Соҳибкор МФЙ, Яхшилик кўчаси, 9-уйда фаолият кўрсатувчи “*********************************” оилавий корхонаси томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу 75 кв.м. ер майдонига ноқонуний савдо дўкони қуриб олгани аниқланган. Даъвогар ********************************* судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб ушбу ноқонуний қурилган савдо дўконини буздириш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, суд мажлисида ушбу Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ МФЙ, Тарона кўчасида жойлашган 75 кв.м. майдон Фарғона шаҳар ҳокимининг 2015 йил 21 декабрь кунги №1107/7-сонли қарори билан фуқаро Кулдашева Розияхон Абсалимовнага тегишли эканлиги аниқланди. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. ИПК 311-моддаси иккинчи қисмида “Агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради” – деб белгиланган. Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, иқтисодий ишни судловга тааллуқлилик қоидаларига кўра Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ўтказишни, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. 3 Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 311моддаси, 110, 169, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ : Фарғона туманлараро иқтисодий судининг иш юритувидаги 4-1501-2502/21974-сонли иш судловга тааллуқлилик қоидаларига кўра Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ўтказилсин. Мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тараф шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида ажрим устидан апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқига эга. Раислик этувчи: С.Махмудова