← Назад
Решение #2828004 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ФКнинг | 380 | — | law | |
| исобланади ва ФК | 380 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
19 147 символов
4-1602-2501/5794-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья М.Мамадалиева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Иномов раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгарлар БББ, “ГГГ” акциядорлик
жамияти, “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти, “ДДД” масъулияти
чекланган жамияти, “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти, якка тартибдаги
тадбиркор ЁЁЁ ва якка тартибдаги тадбиркор ЗЗЗларига нисбатан кимошди
(аукцион) савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда унинг ҳақиқий эмаслик
оқибатларини (2025 йил 18 мартдаги Электрон аукцион натижалари тўғрисида
№KS-1252630-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш) қўллаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти
бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини Наманган вилоят
прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, жавобгар Кадастрлар
палатаси Наманган вилоят бошқармаси вакили М.Нишанова (ишончнома
асосида), “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ф.Абдурасулов
(раҳбар), М.Бозорова (ишончнома асосида), низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Наманган вилоят
ҳокимлиги вакили А.Бойдедаев (ишончнома асосида), Давлат кадастр
палатаси Наманган вилоят бошқармаси мутахассиси И.Тўлановларнинг
иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан буён матнда Прокуратура деб юритилади) Учқўрғон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, БББ,
“ГГГ” акциядорлик жамияти, “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти, “ДДД”
масъулияти чекланган жамияти, “ЕЕЕ” масъулияти чекланган жамияти, якка
тартибдаги тадбиркор ЁЁЁ ва якка тартибдаги тадбиркор ЗЗЗларига нисбатан
кимошди (аукцион) савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда унинг ҳақиқий
1
эмаслик оқибатларини (2025 йил 18 мартдаги Электрон аукцион натижалари
тўғрисида №KS-1252630-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш)
қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 сентябрдаги ажрими билан ишга жавобгар
сифатида Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси ва
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Норин тумани ҳокимлиги жалб этилган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб,
“ - UKSION”
автоматлаштирилган
ахборот
тизими
орқали
LO :13103820-сонли рақам билан кўчма савдо объекти бўйича ўтказилган
кимошди (аукцион) савдосини ҳақиқий эмас деб топилиб, унинг ҳақиқий
эмаслик оқибати қўлланилиб, 2025 йил 18 мартдаги электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги KS-1252630-сонли баённома ҳақиқий эмас деб
топилган. Шунингдек, учинчи шахс “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан кимошди (аукцион) савдосида ер учаскаси учун тўланган
13 281 000 сўм миқдолридаги маблағнинг 2 656 200 сўм миқдоридаги қисми
БББнинг махсус ҳисоб рақамидан, 10 624 800 сўм миқдоридаги қисми Норин
тумани ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан унга қайтариб берилган. Бундан
ташқари, жавобгар “ГГГ” акциядорлик жамияти жавобгарликдан озод
қилиниб, жавобгар БББ ҳисобидан ААА фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажатлари; жавобгар Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят
бошқармаси ҳисобидан республика бюджетига 4 015 620 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни
сўраган.
Шикоятга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори билан тасдиқланган
“Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма
савдони амалга ошириш тартибини белгилаши, Низом талабига кўра,
ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳисобланиши, кўчма савдо фаолият тадиркорли субъектлари томонидан кўчма
савдо объектларини электрон тарзда “K-S VDO” автоматлаштирилган
ахбороттизимида рйхатдан ўтказиш йўли билан амалга ошириши лозим
бўлгани, Низомнинг 23-бандида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси
Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг
1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта
кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида
кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли
туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига
2
олган жойлашиш схемаларини тузиши кўрсатилгани, биринчи инстанция суди
томонидан Кадастр агентлиги жалб этилмагани ҳақида важлар келтирилган.
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга Давлат
кадастрлар агентлиги Наманган вилояти бошармасидан мутахассис жалб
этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 17 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 301-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни биринчи
инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган ва ишга
Наманган вилоят ҳокимлиги, Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси, Давлат кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси,
Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда
Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда
учинчи шахс деб юритилади) сифатида жалб этилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бошқа ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, мазкур норма талабларига
асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят
бошқармаси вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, шикоятни
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ва уларни жавобгарликдан чиқариш ҳақида тўхтамга келишни
сўради.
Суд мажлисида “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти вакили биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ким ошди савдосини
ҳақиқий деб топиш ҳақида янги қарор қабул қилишини сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Наманган вилоят ҳокимлиги вакили
аукцион савдоларини ўтказишда ҳокимликнинг иштироки йўқлигини,
аукцион савдоларини ўтказишда тўланадиган маблағларнинг тақсимотида бир
қисм маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилишини билдириб, ишни қонуний
ҳал этишни сўради.
Жавобгар Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси
мутахассиси И.Тўланов аукцион савдоларини ўтказишда уларнинг ваколати
савдога чиқарилган ҳудуд бирор шахсга бирикитирилган ёки йўқлигини
ҳақида маълумот беришлигини, солиқ органи харита ва схемани тизимга
3
юклашлигини, агарда ҳудуд бирор кимга бириктирилган бўлса рад жавоби,
бириктирилмаган бўлса ижобий хулоса берилишини, улар томонидан локация
белгиланган ҳудуд бориб ўрганилишини, кейин базадан текширилишини,
локация тўғри бўлиб, расмда кўрсатилган жой бошқа бўлса, рад жавоби
берилиши мумкинлигини билдирди.
Суд мажлисида прокурор биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг,
мутахассиснинг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, улар
томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
бирга ўрганиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “ - UKSION” автоматлаштирилган
ахборот тизими орқали 2025 йил 16 январда LO : 13103820-сон рақам билан
кўчма савдо сифатида фойдаланиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш
учун 76 кв. метр ер майдони 36 ой муддатга савдога қўйилган.
Савдо натижаларига кўра 2025 йил 3 мартда “ВВВ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан 13 281 000 сўм билан ғолиб деб топилиб, 2025
йил 18 мартда электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида KS-1252630сонли баённома расмийлаштирилган.
Норин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими даъвогарга
мурожаат қилиб, тумандаги 40-умумтаълим мактабининг асосий ўқув биноси
олди қисмида ўқувчилар дам олиш жойи ҳамда автотураргоҳи умумий
майдони 110 кв.м. ташкил этиши, бироқ, мактабга қарашли ер майдони
ноқонуний тарзда аукцион орқали сотиб юборилганлиги ва у ерда чакана савдо
дўкони қуриш учун ноқонуний қурилиш ишлари бошланганлигини маълум
қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида БББ томонидан “K-S VDO”
автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда “K-S VDO” ААТ
деб юритилади) орқали 2025 йил 16 январда LO : 13103820-сонли рақам билан
кўчма савдо сифатида фойдаланиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш
учун 76 кв.м. ер майдони учун жойланган фото суратлар Норин тумани,
“Норинкапа” МФЙ, А.Қодирий кўчаси катта автомобиль магистрал йўл ёқаси,
жойнинг жойлашган манзили эса (локация) Норин тумани, “Сой бўйи” МФЙ,
4
Мустақиллик кўчаси, 40-умумтаълим мактабининг ҳудуди, яъни аукционга
қўйилган жой ҳақида чалғитувчи ва нотўғри маълумотлар кўрсатилган.
Бундан ташқари, кўчма савдо жойига мўлжал сифатида савдо шахобчаси
олдида жойлашганлиги қайд қилинган бўлсада, аукционга қўйилган низоли
жой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 40-сонли
умумтаълим мактабининг олди-фасад қисмида жойлашган.
Электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида тузилган баённомада
ҳам кўчма савдо жойига мўлжал сифатида савдо шахобчасининг олди
сифатида кўрсатилганлиги аукцион жараёнида кўчма савдо объекти бўйича
нотўғри ва унда иштирок этувчиларни чалғитувчи маълумотлар тақдим
этилганлигидан далолат беради.
Норин туман фавқулотда вазиятлар бўлимининг 2025 йил 28 майдаги
1/34-915-сонли хатида 40-умумтаълим мактабининг асосий ўқув биноси олд
қисмига қурилаётган низоли объект ва мактаб биноси оралиқ масофаси
5.3 метрни ташкил этиб, ёнғинга чидамлилик бўйича 4-даражага мансублиги
ҳамда ШНҚ талаблари бўйича ёнғинга бардош бериш даражасининг оралиқ
масофаси 10 метр бўлиши кўрсатилган.
Норин туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг
2025 йил 29 майдаги 08/88-сонли маълумотида низоли объект пиёдаларнинг
ҳаракатларига халақит берадиган ва бино ҳамда иншоотларнинг ёнғинга
қарши зоналарида жойлашганлиги, мактаб биносининг фасад қисмини тўсиб
қўйишлиги ҳамда мактаб биносининг ён ойналаридан табиий ёритишни
белгиланган меъёрдан пасайиб кетишига олиб келиши сабабли қурилиш
мумкин эмаслиги қайд этилган.
Наманган вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармасининг 2025 йил
12 июндаги 01/01-578-сонли хатида низоли қурилма автомобиль йўли ўқидан
15 метр масофада жойлашганлиги юзасидан ШНҚ 2.05.02-07 “Автомобиль
йўллари” га 4-сон ўзгартиришларга асосланиб нотўғри жойлаштирилган деб
топилганлиги қайд этилган.
Шунингдек, Норин туман прокурорининг 2025 йил 2 июлдаги қарори
билан БББ бош инспектори Собиржанов Хасанбой Зафаржон ўғлига нисбатан
интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
“ - UKSION” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали LO : 13103820сонли рақам билан кўчма савдо объекти бўйича ўтказилган кимошди
(аукцион) савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда унинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатини (2025 йил 18 мартдаги электрон онлайн аукцион натижалари
тўғрисидаги KS-1252630-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиш)
қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 381-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунда
белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс
талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
5
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига асосан,
ФКнинг 380-моддасига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) билан бир
қаторда шартнома тузиш ҳуқуқи кимошди савдосининг предмети бўлиши
мумкин. Судлар назарда тутишлари керакки, агар кимошди савдосининг
предмети товарлар (ишлар, хизматлар) бўлса, кимошди савдосининг
натижалари ҳақидаги баённома шартнома кучига эга бўлади ва агар
тарафлардан бири уни имзолашдан бош тортса, битим тузилмаган
ҳисобланади ва ФК 380-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган
оқибатлар қўлланилади. ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб
чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Шунингдек, агар кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирган бўлса, кейинчалик
битимни ҳақиқий эмас деб топилиши талаб этилмайди. Бу ҳолатда
тарафларнинг ҳар бири битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатиб
ўтилган.
Низомнинг 19-бандида “K-S VDO” ААТда кўчма савдо объектларини
рўйхатдан ўтказиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан кўчма савдо
схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни
тўлдириш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Низомнинг 23-бандига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси
Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1
декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта
кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида
кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли
туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига
олган жойлашиш схемаларини тузади.
Низомнинг 22-бандида “аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул
маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш
харажатлари чегириб қолингандан сўнг 20 фоизи — ваколатли органнинг
махсус ҳисобварағига; 80 фоизи — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий
бюджетига ўтказилади. Бунда ер участкаси давлат органлари ва
ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлса, маблағнинг ушбу қисми мазкур
ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади.”-деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талаби
асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни лозим топган.
Гарчи, жавобгар Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти
бошқармаси кассация шикоятида ва ишни кассация инстанцияси суди
мажлисида ҳал қилув қарорини бекор қилишга Низомнинг 23-бандида туман
(шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий
бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари
жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан
6
камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга
мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида
кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш
схемаларини тузишини асос сифатида кўрсатса-да, амалда Давлат кадастрлар
палатаси Норин туман бўлими томонидан “K-S VDO” ААТга савдога
қўйилган кўчма савдо объекти танланган жой фотосурати Норин тумани,
“Норинкапа” МФЙ, А.Қодирий кўчаси катта автомобиль магистрал йўл ёқаси
кўрсатилиб, жойнинг жойлашган манзили эса (локация) Норин тумани, “Сой
бўйи” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 40-умумтаълим мактабининг ҳудуди
белгиланган жойни жойига чиққан ҳолда ўрганиб “K-S VDO” ААТ кўчмас
савдо жойининг S 169240-сонли схемасини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, кассация инстанцияси суд мажлисида қатнашган
Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси мутахассиси
ҳақиқатдан ҳам Давлат кадастрлар палатаси ходими томонидан электрононлайн аукционга савдога қўйилган жой уларнинг ходими томонидан жойига
чиққан ҳолда ўрганилиб унинг схемаси тасдиқланишини билдирди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, жавобгар Давлат
кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган
2 008 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Давлат кадастр палатаси Наманган вилоят бошқармасининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
7
Давлат кадастр палатаси Наманган вилоят бошқармаси томонидан
тўланган 2 008 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида тафтиш тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Иномов
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
8