Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2887 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c680dae7-5c98-4c4c-8f24-91fa83f8d4d6 Claim ID PDF Hash b382753dbbd36de9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Рес ИПК 128-моддаси Рес ИПК 128 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2887-сонли иш Судья: Б.О.Сатвалдиев АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш) Асака тумани 2025 йил 26 декабрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг, жавобгар – "M RH M TTEKSTIL МЧЖ ҳисобидан 22.260.899 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили - Р.Қосимов (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “M RH M TTEKSTIL” МЧЖ (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) хисобидан 22.260.899 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада баён қилинган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан шу кунгача қарздорликни тўламагнлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгарларга иш муҳокамаси ҳақида тайинлаш ажрими суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили)га юборилган, бироқ юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган. Ўз.Рес ИПК 128-моддаси тўртинчи бандига асосан суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тегишли тарзда хабардор этилган хисобланади. Юқорида баён этилганларга кўра суд иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2502/2896-сонли иқтисодий иши бўйича 19.12.2025 йи куни ажрими билан “M RH M TTEKSTIL” МЧЖга нисбатан уни тўловга қобилиятсиз деб топиш бўйича иш қўзғатилган ва кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Қарздор муваққат бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Усмонов Дилшодбек Иброхимович тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар хисобидан Республика бюджетига 445.217,98 сўм давлат божи, даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар “M RH M TTEKSTIL” МЧЖ ҳисобидан 22.260.899 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 445.217,98 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.О.Сатвалдиев