Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15598 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Жиззахдонмаҳсулотлари Ответчик / Подсудимый Мусаффо Агро ЗД
Source ID f08884ba-e695-4be7-bed9-a01243167e9d Claim ID PDF Hash 3e2e19bfc64ed0d5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Ушбу кодекс 449-моддаси Ушбу кодекс 449 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения 9 680 символов
4-1301-2504/15598-сонли иқтисодий иш судья Н.Р.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 26 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг жавобгар «Мусаффо Агро ЗД» фермер хўжалигидан 166.706.479 сўм асосий қарз ва 83.353.239 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили А.Болиқулов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Мусаффо Агро ЗД» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 166.706.479 сўм асосий қарз ва 83.353.239 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси бўйича якуний ҳисоб-китобга кўра жавобгар “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖдан 166.706.479 сўм қарз бўлиб қолганлигини, даъвогар ва “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖ ўртасида 2025 йил 30 октябрда тузилган 30/10-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгардан 166.706.479 сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтганлигини, шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўламаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномасидан вужудга келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан Сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2022 йил 30 мартда 246-сонли пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома бўйича “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖ томонидан жавобгарга пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етиштириш учун менерал ўғитлар ва бошқа ресурслар етказиб берилган. Натижада якуний ҳисоб-китобга кўра жавобгар “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖдан 166.706.479сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар ва “JIZZ X INDUS RI L ’QI ” МЧЖ ўртасида 2025 йил 30 октябрда тузилган 30/10-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгардан 166.706.479сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 166.706.479сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан 83.353.239 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартномада таъминотчи ташкилот томонидан етказиб берилган маҳсулот қийматидан қарздорлик вужудга келса, хўжаликнинг пеня тўлаши кўзда тутилмаган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ёки ҳисоб-китоб қилинмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 11.670.000 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли, пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини камайтириб, 11.670.000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга мувофиқ, суд суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 5.001.194,36 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 263, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Мусаффо Агро ЗД» фермер хўжалигидан даъвогар “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ фойдасига 166.706.479сўм асосий қарз, 11.670.000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Мусаффо Агро ЗД» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 5.001.194,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов