← Назад
Решение #2828022 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 728 символов
4-1304-2503/8411-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
25.12.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Silverle fe” m s’uli ti
hekl ng n j mi t q `shm k rx n siнинг жавобгар “Y ilm d Qudr tli Yer”
fermer x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Silverle fe” m s’uli ti hekl ng n
j mi t q `shm k rx n si (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Y ilm d Qudr tli
Yer” fermer x ‘j ligi (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 02.04.2025 йилда
47-сонли ва 03.04.2025 йилда 334-мой-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга ушбу шартноманинг
1-бўлимида даъвогар ўз мулки бўлган ишлаб чиқарилган маҳсулотини ўзаро
келишилган нархда жавобгарга мулк қилиб сотиш жавобгар эса даъвогардан
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақларини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида жавобгар
маҳсулот қийматини 3 кунлик муддатда тўлаб бериши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулот топширилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан келинган. Жавобгар томонидан сотиб олинган товарнинг ҳақи
тўлаб берилмаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 59.565.000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 59.565.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, шу сабабли
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, ишда иштирок этувчи
даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК”)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 02.04.2025 йилда 47-сонли ва 03.04.2025 йилда
334-мой-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга маҳсулотни тегишли тартибда топширган.
ФКнинг 449-моддасида, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлашлиги, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар
ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ
тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган
муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни ўзига топширилган маҳсулот учун 59.565.000 сўмлик тўловни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида қарздорлик
юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, ҳисоб-варақ фактуралар ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари жавобгар томонидан даъво аризасида ундириш сўралган
қарздорлик юзасидан инкор этувчи далиллар суд мажлисига қадар тақдим
этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак,
333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис суд даъвонинг 59.565.000 сўм асосий қарз ундириш талаби
тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 333, 386, 449-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Y ilm d Qudr tli Yer” fermer x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар
“Silverle fe” m s’uli ti hekl ng n j mi t q `shm k rx n si фойдасига
59.565.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 1.191.300 сўм давлат божи
ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция
шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров