Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/8113 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI Ответчик / Подсудимый C A AN-NUR-SOY
Source ID 4d0bd372-1906-4bf3-9fde-0e689d60b6cf Claim ID PDF Hash edc3bbf962ae01d7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 477-моддаси аролик кодекси 477 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 000 символов
4-1303-2502/8113-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 25 декабрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов, Зомин туман прокурорининг даъвогар “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “C A AN-NUR-SOY” фермер хўжалигидан 6 720 260 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “C A AN-NUR-SOY” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2023 йил 6 мартда 17906770-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 6 720 260 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Зомин туман прокурори судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 6 720 260 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 720 260 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, даъвогар томонидан судга 2025 йил 25 декабрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Шу боис суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 6 720 260 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 720 260 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “C A AN-NUR-SOY” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 6 720 260 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “C A AN-NUR-SOY” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Иқтисодий процессуал кодексининг V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Х.Н.Мадатов