← Назад
Решение #2828052 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| тида амалга оширмаганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, даъвогар
*****нинг жавобгар ***** оилавий корхонасидан асосий қарз ва банк
фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар ***** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *****оилавий корхонаси
(матнда жавобгар деб юритилади)дан 2.118.498,28 сўм асосий қарз ва
122.873 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032 -моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда
жавобгарга ИПК 2034 -моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш
кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши
билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни
ИПК 2034 -моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га асосан Бухоро тумани,
Мустақиллик МФЙ, Аҳмад Дониш кўчаси, 1/11-уй ҳудудида “Мебель
ишлаб чиқариш сехи” объекти қурилишини амалга ошириш учун Давлат
хизматлари маркази орқали даъвогарга қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш ҳақида 2025 йил 30 июнь
куни 200889751-сонли ариза билан мурожаат қилган. Ушбу объект
белгиланган тартиба ҳудудий инспекция томонидан 2025 йил 1 июль
куни рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни
назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ4586-сон2 Қарорининг 8-бандига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб
давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча
объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилишмонтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча
қиймат солиғисиз) белгиланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли объектлар
бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматидан жами 2.118.498,28 сўм
ажратма ҳисобланган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур ажратма
тўловидан бўлган 2.118.498,28 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга мазкур ажратма бўйича қарздорликни тўлаш
ҳақида 2025 йил 15 сентябрдаги 5447-сонли талабнома юборилган,
бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сонли қарори 5-иловаси 2-боби 20-бандида ариза берувчи
ажратма суммасини бир ой муддатда тўлаши шартлиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида қурилиш объектлари рўйхатга
олинганлиги давлат қурилиш назорати амалга оширилганлиги бўйича
ҳисобланган ажратма суммасидан 2.118.498,28 сўм қарзи иш
ҳужжатлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг
мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъво
талабидаги қарздорлик тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 2.118.498,28 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризасида шунингдек, жавобгардан қарздорлик ўз вақтида
амалга оширмаганлик учун ФК 327-моддасига кўра ҳисобланган 122.873
сўм банк фоизи ундириш сўралган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмида кўра, бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш
ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида
улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Банк фоизи миқдори даъвогар томонидан тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд, тўланиши лозим бўлган банк фоизи кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб,
даъвогарнинг 122.873 сўм банк фоизи ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179,
2032 , 2034 - 2035 -моддаларини қўллаб, суд
Қ Р Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** оилавий корхонасидан даъвогар ***** фойдасига
2.118.498,28 сўм асосий қарз, 122.873 сўм банк фоизи, олдиндан
тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда
ижро варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****