← Назад
Решение #2828063 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****, даъвогар
*****нинг жавобгар ***** оилавий корхонасидан кўрсатилган хизматлар ҳақини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар ***** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** оилавий корхонаси (матнда “жавобгар”
деб юритилади)дан 526.973 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада,
эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2025 йил 17 апрелда JSH/1301/1501-сонли объектни қўриқлаш хизматини
кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан қўриқлаш
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра, буюртмачи кейинги ой бошланишидан
10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоизи миқдоридаги тўловни ижрочининг
ҳисобварағига ўтказиб бериши лозимлиги келишилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга қўриқлаш хизматлари
кўрсатилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада
бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар ҳақи келишилган муддатда тўланмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 21 ноябрь куни ҳолатида
526.973 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни
тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
2
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кўрсатилган хизматлар ҳақидан
526.973 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, далолатнома,
ҳисобварақ-фактура, смета, солиштирма далолатномаси ва огоҳлантириш хати
нусхалари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 526.973 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 20342035-моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** оилавий корхонасидан даъвогар ***** фойдасига 526.973
сўм кўрсатилган хизматлар ҳақи, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва
41.200 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****