← Назад
Решение #2828071 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 403 символов
4-1303-2502/8132-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 25 декабрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зомин туман прокурори даъвогар
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “ UN VV R OT BOG’I” фермер хўжалигидан 42 819 447,4 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан Зомин туман прокурори –
М.Низомиддинов, даъвогар вакили – Р.Авалбоев (2025 йил 13 июндаги 06/1433сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз,
Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “ UN VV R OT BOG’I” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил
3 январда 17916950-сонли Истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш
юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 12 ноябрь
ҳолатига 42 819 447,4 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, Зомин туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 42 819 447,4 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор иштирок этиб, жавобгар томонидан суд кунига
қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини
тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 42 819 447,4 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган 42 819 447,4 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
тўламаганлигини маълум қилиб, судга бугунги кун ҳолатига берилган ушбу
ҳолатларни тасдиқловчи маълумотномани тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва уни жавобгар шахсан қабул қилиб
олган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган прокурор
ва даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, бугунги кун ҳолатига тақдим
қилган маълумотини ва мавжуд қарздорлик суммаси тўламаганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 42 819 447,4 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт
эканлиги белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 25 декабрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
42 819 447,4 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси мавжудлигини маълум
қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, тақдим
қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлик
суммаси суд кунига қадар 42 819 447,4 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 42 819 447,4 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига
856 388,94 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига
амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ UN VV R OT BOG’I” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR
T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига 42 819 447,4 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
“ UN VV R OT BOG’I” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 856 388,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов