← Назад
Решение #2828072 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21692-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААнинг
жавобгар БББББББББ ҳисобидан 641 246 144 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Мирзаев (ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Бухаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 1 декабрда
12/24-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар асфальтбетон аралашмаси
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўламаганлиги
учун унинг даъвогар олдида 641 246 144 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 641 246 144 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлигини, даъво
аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар маҳсулот ҳақини қисман тўлаганлигини,
бугунги кундаги қарздорлиги 190 246 204,29 сўмни ташкил этаётганлигини маълум
қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида шартнома асосида даъвогар маҳсулот
етказиб берганлигини, қарздорлик мавжуд эканлигини, иш кўрилиши жараёнида
қарзорлик қисман қопланганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 1 декабрда
тузилган 12/24-сонли шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар маҳсулотни мулк қилиб
топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга 2024 йил 31 декабрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 641 246 144
сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида шартнома икки томон
ўртасида имзоланганидан сўнг 5 банк куни ичида жавобгар олдиндан 100 фоиз
миқдорида пул тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай
етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва
641 246 144 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 29 октябрда юборган
27-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 641 246 144 сўмни ташкил этганлиги
ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар мавжуд қарздорликнинг 450 999 939,71 сўм қисмини 2025 йил
20 декабрь куни тўлаган. Бу ҳолат даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда судга тақдим этилган тарафлар ўртасида
2025 йил 23 декабрь куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан
тасдиқланади.
Суд даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 28 ноябрь куни кирим
қилинганлиги сабабли даъво талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлиги
учун суд даъво талабининг (641 246 144-450 999 939,71) 190 246 204,29 сўм қисмини
қаноатлантиришни, 450 999 939,71 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 190 246 204,29 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 12 824 922,88 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига
190 246 204,29 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан республика бюджетига 12 824 922,88 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров