Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/15240 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Сармазор саноат сервис
Source ID 9a2eda49-faa8-4155-8a15-67e8f6ffab68 Claim ID PDF Hash 1cea29df5fef781f... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15240-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 25 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар "Сармазор саноат сервис" ОКдан 5 723 292 сўм асосий қарз, 107 296 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб "Сармазор саноат сервис" ОК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 723 292 сўм асосий қарз, 107 296 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 27 апрель куни энергия таъминоти шартномаси тузилган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 3 декабрь куни ҳолатига 5 723 292 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 107 296 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни 16 094,4 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "Сармазор саноат сервис" ОКдан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 5 723 292 сўм асосий қарз, 16 094,4 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "Сармазор саноат сервис" ОКдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов