Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6846 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7110ef74-c1d8-46c0-b9e4-a1604dd583ac Claim ID PDF Hash e4272fb61c476101... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 37-моддаси онуни 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
шунингдек ИПКнинг 118-моддаси шунингдек ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6846-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 26 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг котиблигида, аризачи вакили А.Муратов (2025 йил 15 декабрь кунги 35-174606-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Ж.Туронов (2025 йил 26 декабрь кунги 2-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи --------------, қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи, -------------- судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "-------------" масъулияти чекланган жамияти иқтисодий ночор аҳволга тушиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 03.12.2025 йил кунги ажримига асосан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Суд мажлисида аризачи вакиллари кўрсатма бериб, қарздор иқтисодий ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, 2025 йил 10 ноябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги жами 172613840,95 сўм ташкил этганлигини, шу боис ариза киритилганлигини, бироқ суд мажлиси кунига қарздор солиқ қарзлари учун қисман 118 000 000 сўм тўлоқларни амалга оширганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кўргазма бериб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг асосий қарзига 118 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини баён қилиб, аризани рад этишни сўради. Суд аризачи ва қарздор вакилининг тушунтиришларини, ишдаги хужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига қараганда, "--------------" масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги, --------------нинг қарори Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлимига ижро учун юборилган. Лекин, суд ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли, кредиторга ижросиз қайтарилган. Кредитор томонидан жамиятни молиявий аҳволи ўрганилганида, жамият иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолганлиги сабабли фаолият кўрсатмаётганлиги, 10.11.2025 йил куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзи йил 10 ноябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги жами 172613840 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда, суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб,- эътироф этилади. Қонуннинг 241-модасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Юқоридаги ҳолатларга кўра, ариза асосли ҳисобланади. Бироқ кредитор ва қарздорнинг суд мажлисида тақдим этган маълумотномаларига кўра, суд муҳокамаси кунида қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 118 000 000 сўм асосий қарзини тўлаганлиги аниқланди. Демак бугунги кунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмас. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилган ҳолларда, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши белгиланган. Бу ҳолатда суд аризани қаноатлантиришни рад этишни, тугатиш бошқарувчисига тўланган 1236000 сўм иш ҳақини аризачига унинг аризасига асосан қайтаришни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, қарздор ҳисобидан Давлат бюджетига 1236000 сўм давлат божи, аризачи фойдасига 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 6-9, 3738, 41, 55-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186-188, 210-211-моддаларни қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор "--------------" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: давлат бюджетига 1236000 сўм давлат божи; кредитор -------------- фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. кредитор -------------- томонидан тугатиш бошқарувчисига тўланган 1236000 сўм иш ҳақини аризачига унинг аризасига асосан қайтарилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи И.Турсунов