← Назад
Решение #2828086 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15238-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2025 йил 25 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар
"Деҳқон Пахлавий" ФХдан 3 600 000 сўм асосий қарз, 1 231 277 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Деҳқон
Пахлавий" ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
3 600 000 сўм асосий қарз, 1 231 277 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан
жавобгарга почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)
2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 24 сентябрь куни энергия таъминоти
шартномаси тузилган.
Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали энергия бериб турган.
Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган.
Натижада 2025 йил 3 декабрь куни ҳолатига 3 600 000 сўм қарздорлик
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан
фойдаланиш
қоидаларининг
12-бандида
электр
энергияси
истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ
тўлашга мажбурлиги белгиланган.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво
аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 231 277 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари
ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов
муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун
тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага
мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга
бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилиши белгиланган.
Суд даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, пеняни
184 691,55 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Деҳқон Пахлавий" ФХдан даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” АЖга 3 600 000 сўм асосий қарз, 184 691,55 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Деҳқон Пахлавий" ФХдан республика бюджети
даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Имомов