Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8667 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение PE INSUR NCE Ответчик / Подсудимый P NG LIK MIRISHKOR
Source ID a0b35c96-b714-4047-9cde-3c0bc5db3c5b Claim ID PDF Hash 4ab86204329b4704... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 729 символов
4-1304-2503/8667-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 25 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 102.137.415,37 сўм суғурта товонини суброгатция тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” АТБ ва “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ўртасида 21.11.2022 йилда 15954-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га бошоқли дон ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир балл банитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 50 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда кредит ажратиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини вақтида тўламаганлиги сабабли “Қарз олувчи”нинг “Банк” олдида жами 102.137.415,37 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келган. АТБ “Агробанк” ва “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти ҳамда “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ўртасида 22.11.2022 йилда 0800/1421/1/2203001-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурта шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти томонидан АТБ “Агробанк”га етказилган зарарларни тўлаш келишилган. “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги томонидан АТБ “Агробанк”га кредит шартномасида белгиланган сумманинг 102.137.415,37 сўм қисмини тўлаб бермаган. Шундан келиб чиқиб, суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисоблаб, 102.137.415,37 сўм миқдоридаги тўланмаган кредит шартномасидан келиб чиққан зарар суммасини тўлаб бериш юзасидан АТБ “Агробанк” томонидан “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамиятига мурожаат қилган. “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти томонидан 15.04.2025 йилдаги 974-сонли тўлов топшириқномасига асосан АТБ “Агробанк”га 102.137.415,37 сўм миқдорида суғурта пули доирасида маблағларни ўтказиб берган. АТБ “Агробанк” билан “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти ўртасида 22.11.2022 йилда 0800/1421/1/2203001-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурта шартномасида агар “Суғурталовчи” томонидан суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи “Суғурталовчи”га ўтиши белгиланган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан суброгация тартибида 102.137.415,37 сўм суғурта товонини суброгатция тартибда ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида Палата ва даъвогар вакиллари иштирок этмади, аммо даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни Палата ва даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисида жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирок этмади, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим “Гибрид почта” орқали жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахснинг юридик манзилига юрилган, жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари томонидан ажрим нусхасини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжуд. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Палата, даъвогар, жавобгар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Агробанк” АТБ ва “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ўртасида 21.11.2022 йилда 15954-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га бошоқли дон ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир балл банитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 50 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда кредит ажратиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олган. Аммо, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги ва унинг фоизларини вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгарнинг “Банк” олдида жами 102.137.415,37 сўм миқдордаги қарздорлик юзага келган. АТБ “Агробанк” ва “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти ҳамда “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ўртасида 22.11.2022 йилда 0800/1421/1/2203001-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурта шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда даъвогар “Суғурталовчи” томонидан АТБ “Агробанк”га етказилган зарарларни тўлаш келишилган. Жавобгар томонидан банк олдидаги қарздорлик суммасини тўлаб бермаслик ҳолатини суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисоблаб, 102.137.415,37 сўм миқдоридаги тўланмаган қарздорлик суммасини тўлаб бериш юзасидан АТБ “Агробанк” томонидан даъвогар “Суғурталовчи”га мурожаат қилган. “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти томонидан 15.04.2025 йилдаги 974-сонли тўлов топшириқномасига асосан АТБ “Агробанк”га 102.137.415,37 сўм миқдорида суғурта пули доирасида маблағларни ўтказиб берган. Банк билан даъвогар “Суғурталовчи” ўртасида 22.11.2022 йилда 0800/1421/1/2203001-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурта шартномасида, агар “Суғурталовчи” томонидан суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи “Суғурталовчи”га ўтиши белгиланган. Бундан ташқари, ФКнинг 915-моддасининг биринчи қисмида, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади деб кўрсатилган. Шунингдек, 957-моддаси биринчи қисмида, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар “Суғурталовчи” томонидан жавобгарга АТБ “Агробанк”га тўлаб берилган 102.137.415,37 сўм миқдоридаги суғурта товон суммасини ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан 12.05.2025 йилда 7/13-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик суммасини даъвогар “Суғурталовчи”га тўлаб бермаган. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Юқоридагиларга асосан жавобгар томонидан даъвогар “Суғурталовчи” олдидаги қарздорлик суммасини белгиланган муддатда қоплаб бермаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим қилинган маълумотномалар, огоҳлантириш хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогар “Суғурталовчи”нинг жавобгар ҳисобидан суброгация тартибида 102.137.415,37 сўм қарздорлик суммасини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига суброгация тартибида 102.137.415,37 сўм суғурта товонини суброгатция тартибда ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 2.042.748,31 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “P NG LIK MIRISHKOR” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ PE INSUR NCE” акциядорлик жамияти фойдасига суброгация тартибида 102.137.415,37 сўм суғурта товони суммаси ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2.042.748,31 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров