Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/8068 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LOQ B NK Ответчик / Подсудимый KR OV REGIN G YR TOVN
Source ID 96b2f48c-bccb-43d6-909b-cfa7033481ea Claim ID PDF Hash ed7068e995333391... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу кодекснинг 170-моддаси Ушбу кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 501 символов
4-1303-2502/8068-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 25 декабрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” манфаатида жавобгар “ KR OV REGIN G YR TOVN ” якка тартибдаги тадбиркордан 2 054 527,17 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 221 883,93 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “ KR OV REGIN G YR TOVN ” якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 13 майда 560Y000052-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга “Болалар учун кийим кечак маҳсулотлари савдосини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун” 36 (ўттиз олти) ой (2028 йил 12 майгача) муддатга, 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 25 (йигирма беш) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Кредитор” “Қарздор”га шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини (маблағларини) бериш, “Қарздор” эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг 2.1-бўлимида, “Қарздор” “Кредитор” тарафидан ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтаришга келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун 2 054 527,17 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 221 883,93 сўм пеня вужудга келган. Натижада, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 054 527,17 сўм тўлов муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 6 279 993,82 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 221 883,93 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни Палата ўзининг вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмаётганлигини, иш ҳужжатларида мазкур иқтисодий ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраганлиги тўғрисидаги 2025 йил 25 декабрдаги аризаси мавжудлиги аниқланди. Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, мазкур ажрим нусхасини жавобгар томонидан қабул қилиб олган бўлсада, аммо иштирок этмаётганлигини, шунингдек жавобгарнинг 90-487-02-96 уяли алоқа телефонига алоқага чиқиш имкони бўлмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга ва далилларга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 13 майда 560Y000052-сонли кредит шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга “Болалар учун кийим кечак маҳсулотлари савдосини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун” 36 (ўттиз олти) ой (2028 йил 12 майгача) муддатга, 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 25 (йигирма беш) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорда кредит маблағи ажратилганлигини, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Кредитор” “Қарздор”га шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини (маблағларини) бериш, “Қарздор” эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олганлиги аниқланди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.1-бандида, “Қарздор” кредит учун ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган шартлар ва муддатли мажбуриятномаларга, шунингдек қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаши кўрсатилган бўлсада, аммо жавобгар томонидан ушбу бандлар қўпол равишда бузиб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида, “Қарздор” томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ҳолати юзага келганда “Кредитор” қарздорнинг кредитдан кейинги фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки шартномани бекор қилиши ҳамда кредит маблағини тўлиғича ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган. Бундан ташқари, ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сонли қарорини 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган. Шунингдек, юқоридаги Пленум қарорининг 10-бандида, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги юзасидан тушунтириш берилган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажариб, 100 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини жавобгарга тегишли тартибда ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган кредит маблағлари жавобгар томонидан тегишли тартибда қабул қилиб олинган. Жавобгар шартнома шартлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан кредит қарздорлиги келиб чиқишига йўл қўйган ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаган, шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредитнинг муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаш тўғрисида 2025 йил 1 ноябрда 55-17-02/1419-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Аммо, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 25 декабрдаги 55-11-11/4989-сонли маълумотномасига кўра, ушбу кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 3 333 333 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 4 541 855,93 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 730 593,61 сўм кредитга ҳисобланган фоиз ҳамда 776 146,87 сўм пеня суммаси кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 13 майдаги 560У000052-сонли кредит шартномаси, шунингдек даъвогар вакили томонидан судга 2025 йил 25 декабрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотномаси ҳамда ишдаги бошқа хужжатлар билан ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 054 527,17 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгардан 221 883,93 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Шартноманинг 5.1-бандида, ушбу қарздорлик ўз муддатида тўланмагани учун тўлов муддати ўтган қарздорликнинг ҳар бир кечиктирилган кунлари учун 0,4 фоиздан аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 221 883,93 сўм пеня суммасини (ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисми талабларидан келиб чиқиб 14 фоизга) 31 063,75 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 054 527,17 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 31 063,75 сўм пеня суммасини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ KR OV REGIN G YR TOVN ” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” фойдасига 2 054 527,17 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз, 31 063,75 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ KR OV REGIN G YR TOVN ” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов