← Назад
Решение #2828117 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **** АТБ
манфаатида жавобгар – **** МЧЖ хисобидан 123 967 123 сўм кредитдан
бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
**** (2025 йил 6 майдаги 5-007/262-сонли ишончномага асосан), жавобгар
вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) суднинг ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар – **** АТБ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – **** МЧЖ хисобидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига муддати
ўтган кредит фоизидан 22 635 616 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан
1 331 507 сўм, муддати келмаган кредит танасидан 100 000 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтириш
бериб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда
суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, бироз муддат жамиятни
моддий ахволи оғирлашиб қолганлигини, шу сабабли кредит тўловларини ўз
вақтида тўлай олмаганлигини, ҳозирда кредит қарздорлигини тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан, Палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
13 апрелда тузилган 134-сонли кредит шартномасига асосан, шлакаблок
ишлаб чиқариш мақсадида дастгоҳлар сотиб олиш учун 84 (саксон тўрт) ой,
шундан 24 ой имтиёзли давр муддатга, 18 % устама тўлаш шарти билан
100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартномада, «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган
белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган.
Бироқ, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
22 635 616 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик қайтарилмаган.
Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган
талабномалар ижросиз қолдирилган.
Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра, «қарз олувчи»
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда
ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаганда,
кредит бўйича қарздорликларни бир ёки ундан ортиқ маротаба бузганда,
тўлов графигида белгиланган муддатларда тўламаганда ҳамда шартномада
белгиланган бошқа холатларда банк берилган кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларини кўради деб
белгиланган. Бинобарин, шартноманинг мазкур талаблари
жавобгар
томонидан бажарилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза киритиб, 100 000 000 сўм
кредит тани, 22 635 616 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 331 507 сўм
муддати келмаган кредит фоизидан бўлган қарздорликни жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК)нинг 744-моддаси 1-қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилган. Шу сабабли,
даъвони
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан
22 635 616 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 1 331 507 сўм, муддати
келмаган кредит танасидан 100 000 000 сўм қарздорликни ундириш лозим
бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
2 479 342,46 сўм давлат божи ундириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 170, 176-180,4моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
**** МЧЖ ҳисобидан **** АТБ фойдасига муддати ўтган кредит
фоизидан 22 635 616 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 1 331 507 сўм,
муддати келмаган кредит танасидан 100 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200
сўм тўланган суд-почта ҳаражатлари ундирилсин.
**** МЧЖ ҳисобидан республика бюджетга 2 479 342,46 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у
қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибда шикоят (протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
ичида кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****