Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/10552 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ac4e6ab1-acb5-47f3-a28a-98282f0280c8 Claim ID PDF Hash 078d5f6027840d77... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 150-моддаси онуни 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 25 декабрь 4-1505-2502/10552-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Риштон туман солиқ инспекциясининг қарздор – “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонасига нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан кредитор вакили А.Юлдашев (2025 йил 25 декабрь кунидаги 16-09137-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Риштон туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонасига (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Кредитор вакили суд мажлисида ариза бўйича тушунтириш бериб, қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлардан 62 682 970,24 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ўз номида мол-мулкка эга бўлмаганлигини, шу сабабли қарздорликни тўлашни кечиктириб келаётганлигини баён этиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Қарздор тегишли тартибда суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, кредитор вакилининг суд мажлисларида берган тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор 2021 йил 20 апрель куни ташкил этилган бўлиб, унга 301960467 СТИР берилган. Корхона раҳбари Мамажонов Мўйдинжон Махмудович ҳисобланади. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан аризачининг қарор(лар)и мавжуд бўлиб, ушбу қарор(лар)нинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган. Кредитор тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 4 декабрь ҳолатига жами 62 682 970,24 сўм миқдорида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан кредиторлик қарздорлиги мавжуд. Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахслар ва фуқароларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 241-моддасига ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, яъни қарздорни соддалаштирилган тартибтаомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Холмирзаев Улуғбек Абдугоппоровични тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Кредиторнинг аризаси асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5, 140-144, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 170, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Кредитор Риштон туман солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонаси соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ўзбекистон Республикаси “Суд бошқарувчилари ассоциацияси” профессионал жамоат бирлашмасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ходими, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Холмирзаев Улуғбек Абдугоппорович, “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш; (муддат – 20 кун) - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш; (муддат – 1 ой) - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш; (муддат 1 ой) - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш; (муддат – 3 кун) - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиш ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш; (тугатиш ишлари давомида) - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш; (муддат 1 ой) - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш; (тугатиш ишлари якуни бўйича) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш; (муддат - 1 ой) - кредиторлар талабларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддасида белгиланган тартибда қондириш ва ушбу Қонунда назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда якуний ҳисоботни 2026 йил 25 апрель кунига қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонаси раҳбари зиммасига жамият муҳр ва штампини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. “TE IRLAR SIRI” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ҳамда Риштон туман солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов