← Назад
Решение #2828143 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9281-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон
Республикаси АТБ **** манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган
жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар Ўзбекистон Республикаси АТБ **** (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.314
АҚШ доллари кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар ва палата вакили иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
16 июль куни 387-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига
асосан даъвогар жавобгарга қурилишни молиялаштириш мақсадида йиллик
12 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 61.000 АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
61.000
АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар шартнома
мажбуриятини бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига кўра кредитга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 24 ноябрь куни
ҳолатида 1.314 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг
жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақидаги мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони
бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.314 АҚШ доллари кредит фоиз қарзи
иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари ва талабнома
хати тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан мазкур кредит қарзи
тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини ва республика бюджетига 470.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар
Ўзбекистон Республикаси АТБ **** фойдасига 1.314 АҚШ доллари кредит фоиз
қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
2