← Назад
Решение #2828146 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 848 символов
111111111111111-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси АААААААААА,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “БББББББББ” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар ЯТТ
ННННННННННН ҳисобидан 4 850 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “БББББББББи”
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Поп банк
хизматлари офиси ва ЯТТ ННННННННННН (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2024 йи 15 майда 220-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра жавобгарга йиллик 18 фоиз устама ҳаки тўлаш шарти билан 93 ой
(имтиёзли даври 24 ой) муддатга 100 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 850 000 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 12 декабрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 25 декабрь куни соат 10:45 га белгиланган ҳамда
жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикри (телефонограмма орқали), далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво
аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2024 йил 15 майда 220-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга йиллик 18 фоиз устама тўлаш
шарти билан, 93 ой (имтиёзли даври 24 ой) муддатга, 100 000 000 сўм кредит
ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг
иловасида кўрсатилган тўлов графигига мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга келишилган
миқдорда ва шартларда кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит маблағини
мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас иловаси бўлган тўлов графиги
асосида тўламасдан келган. Оқибатда 2025 йил 18 ноябрь куни ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 4 850 000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
огохлантириш хати (талабнома) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 4 850 000 сўм миқдорида кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи ундириш талаби асосли бўлган.
Суд аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас иловаси бўлган тўлов графиги
асосида тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 4 850 000 сўм кредит
қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 850 000 сўм кредит
қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни ҳамда республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 736,
744-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ ННННННННННН ҳисобидан даъвогар “БББББББББи”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 4 850 000 сўм кредит қарздорлиги, 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ ННННННННННН ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
АААААААААА