Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/8078 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY ELEKTR T R OQL RI Ответчик / Подсудимый Y NGIOBOD B T GRO KL STER
Source ID 9b4396dd-2446-4a8b-8ff7-063ee6232d66 Claim ID PDF Hash 6b3039bb2f30750d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 477-моддаси нинг 477 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилиши кечиктирилганли… бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилиши кечиктирилганлиги учун ФК 237 law
исобга олиб ушбу Кодексининг 236-моддаси исобга олиб ушбу Кодекси 236 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 934 символов
4-1303-2502/8078-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 25 декабрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар “ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Y NGIOBOD B T GRO KL STER” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган 263 401 075 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 1 582 709 301 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Р.Авалбоев (2025 йил 13 июндаги 06/1433-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “Y NGIOBOD B T GRO KL STER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 4 январда 17915354-сонли (Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш юзасидан) шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 263 401 075 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан электр энергиясидан бўлган 263 401 075 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 1 582 709 301 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 263 401 075 сўмлик электр энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, ушбу қарздорликни бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан тўлаш чораларини кўрмаганлигини, шу сабабли жавобгардан 263 401 075 сўм асосий қарз, 1 582 709 301 сўм пеня ундириш бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилганлигини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар қарздорлигини умуман тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи бугунги кун ҳолатига берилган маълумотномани судга тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган ва уни жавобгар шахсан қабул қилиб олган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 263 401 075 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Даъвогар томонидан 2025 йил 25 декабрь ҳолатига судга тақдим қилинган маълумотнома ва солиштирма далолатномага кўра, жавобгар электр энергиясидан бўлган 263 401 075 сўм миқдоридаги қарздорлигини суд мажлиси кунига қадар умуман тўланмаганлиги кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу боис суд, даъво талабининг 263 401 075 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида етказиб берилган электр энергияси учун тўлов ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги учун 1 582 709 301 сўм миқдорида пеня ҳисобланган бўлиб, даъво талабида ушбу суммани ҳам ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 670-I-сонли Қонунининг 32-моддасига асосан, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги белгиланган. Жавобгар шартнома шартлари бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни вақтида амалга оширмаган, шу билан бирга даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни ўз вақтида суд тартибида ундириш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган ва пеня суммасининг ошиб кетишига йўл қўйилган. Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. Бинобарин, иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 1 582 709 301 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражаси, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 221 579 302,14 (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкаси 14 фоизи бўлгани ҳолда 1 582 709 301*14 фоизи=221 579 302,14) сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилиши кечиктирилганлиги учун ФКнинг 237-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб ушбу Кодексининг 236-моддасига мос ҳолда, 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига электр энергиясидан бўлган 263 401 075 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 221 579 302,14 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 36 922 207,52 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларига амал қилиб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Y NGIOBOD B T GRO KL STER” масъулияти чекланган жамиятидан “ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 263 401 075 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 221 579 302,14 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “Y NGIOBOD B T GRO KL STER” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 36 922 207,52 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов