Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8681 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый UST S F R OT
Source ID e433d642-f893-4f06-84df-e7f9c19ee9e9 Claim ID PDF Hash 9cfedcd35da71570... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 110-моддаси нинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 368 символов
4-1304-2503/8681-сонли иш АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 25.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар Дўстлик туман ҳокимлигининг жавобгар “UST S F R OT ” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 28 апрелдаги 236-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси А.Мусаев, даъвогар Дўстлик туман ҳокимлиги вакили Д.Тошмуродов (ишончнома асосида), учинчи шахс Дўстлик туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ж.Шарипов (рахбар), Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси вакили И.Рўзиев (ишончнома асосида), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Дўстлик туман бўлими вакили Ф.Болиқулов (рахбар) ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгаши вакили И.Шайзаков (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Дўстлик туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “UST S F R OT ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 28 апрелдаги 236-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 12.12.2025 йилдаги ажрими билан ишга Дўстлик туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Дўстлик туман бўлими вакили ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгаши низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъводан тўлиқ воз кечишини маълум қилиб, иш юритишни тугатишни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган Дўстлик туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Дўстлик туман бўлими вакили ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Дўстлик туман кенгаши раҳбари даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни ва суд харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъводан тўлиқ воз кечишини маълум қилиб, иш юритишни тугатишни сўраган. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110, 111,118, 169, 195-196моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: даьвогар Дўстлик туман ҳокимлигининг жавобгар “UST S F R OT ” фермер хўжалигига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар Дўстлик туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Даъвогар Дўстлик туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров