Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/7219 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 094f94c8-02ec-4ec7-8a11-132fd3e3079d Claim ID PDF Hash 68c5b81930e420bd... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 744-моддаси збекистон Республикаси ФК 744 law
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/7219-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 25 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.С.Турсунов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг, палата аъзоси даъвогар АТ “-------------” манфаатида, жавобгар "-------------" масъулияти чекланган жамиятидан 2466335,09 сўм кредит фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишини, суд соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда Палата деб юритилади) палата аъзоси АТ “-------------” (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)ни манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан мурожаат этиб, "-------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан жамиятидан 2466335,09 сўм кредит фоизи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 2032-моддасига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддасига асосан, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 28 июнь куни кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига кўра, банк томонидан жавобгарга қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадига асбоб ускуналар сотиб олиши учун 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит пул маблағлари ажратилган. Палата, даъвогар манфаатида жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоиз пеняларни ундириш юзасдиан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига 2025 йил 22 май кунида даъво ариза киритган. Мазкур даъво ариза Ўзбекисон туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2025 йил 21 июль кунги ҳал қилув қарори (4-15032501/3239-сонли иш) даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8324724,98 сўм кредит фоизи, 500 000 сўм пеня ва 99885753,42 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 110462981,50 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 37500 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Жавобгар тўловларни ўз вақтида малга оширмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга дастлабки даъво ариза киритилган сана яъни 2025 йил 22 май кунидан ҳал қилув қарори қабул қилинган 2025 йил 21 июль кунига қадар бўлган давр учун 2466335,09 сўм фоиз ҳисоблаган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу фоиз тўловлари ҳам тўланмаган. Даъвогар томонидан, жавобгар кредит фоизларини ўз вақтида амалга ошириши тўғрисида ёзма тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар тўловларни амалга оширмай огоҳлантиришни натижасиз қолдирган. Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли». Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 4.2.12-бандида шартнома бўйича ҳар қандай тўловнинг муддатида амалга оширилмаслиги Қарздорнинг мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилмаётганлигидан далолат бериши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.1.3-бандида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, шартноманинг 4.2.11 ва 4.2.12бандларида белгиланган ҳолатлар юзага келганида қуйидагилардан бирини яъни кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш, судларга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2466335,09 сўм кредит фоизини ундириш талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2466335,09 сўм кредит фоизи ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234, 279, 736, 744-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар "-------------"масъулияти чекланган жамиятидан: даъвогар АТ “-------------” фойдасига 2466335,09 сўм кредит фоизи ва 41200 сўм почта харажати; Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирдан кейин ижро варақалари берилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида, суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали (2026 йил 1 январдан кейин Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали), Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи И.С.Турсунов