← Назад
Решение #2828255 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 588 символов
4-1304-2503/8668-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “JIZZ
NEFT B Z ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “TURON” хусусий
корхонаси ҳисобидан 582.169 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Тангриев
(ишончнома асосида) Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “JIZZ
NEFT B Z ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “TURON” хусусий корхонаси (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 582.169 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили)
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, шунингдек, мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “JIZZ
NEFT B Z ” масъулияти
чекланган жамияти (бажарувчи) ва “TURON” хусусий корхонаси (буюртмачи)
ўртасида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра, даъвогар
жавобгарнинг буюртмасига асосан хизмат кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган
хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан жами 1.625.563 сўмлик ишларни
бажарган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан
тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган.
ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Бажарилган ишлар жавобгар томонидан тегишли ҳисоб-фактураларга
асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, мазкур хизмат (иш)лар бўйича қисман
тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 582.169 сўмни ташкил этган.
Шартнома шартларидан келиб чиққан қарздорлик юзасидан даъвогар
жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин,
мазкур талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар даъво аризасида ундириш сўралган асосий қарздорликни
жавобгардан талаб қилишга ҳақли.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатларидаги ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи
электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис даъвонинг 582.169 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
582.169 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ҳамда
41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TURON” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “JIZZ
NEFT B Z ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 582.169 сўм асосий
қарз ва олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат
ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация (протести)ни Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров