← Назад
Решение #2828257 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| олатда ИПК | 134 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9250-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар
***
давлат муассасасининг жавобгар *** давлат муассасаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили З.Бурхонов (ишончнома асосида),
Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** давлат муассасаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан
244.757.493,02 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида
мазкур низо юзасидан тузилган келишув битимини тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли суд ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида фикр берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув
битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида 2025
йил 18 декабрь куни келишув битими тузилиб, суд мажлисида тақдим қилинган.
Мазкур
келишув
битими
шартларига
кўра,
жавобгар
244.757.493 сўм асосий қарзни тан олади ва даъвогарга иш юзасидан тўланган
4.895.150 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати билан бирга 2026 йил
январь ойидан 2026 йил август ойига қадар муддатда 31.211.733 сўмдан бўлиббўлиб тўлаб бериш, даъвогар эса жавобгарнинг қарздорликни мазкур тўлов
муддати тартибида тўлаб берилишига розилик билдирган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
2
Суд, мазкур ҳолатда ИПКнинг 134-моддасида назарда тутилган келишув
битимини тасдиқлашни рад этиш асослари мавжуд эмаслигини, хусусан
тарафларнинг бир тизимдаги ташкилот эканлиги, низо тарафларнинг ўзаро қарз
муносабатларидан келиб чиққанлиги учун иш юзасидан давлат харидлари ва
бюджет тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилмаслиги ва келишув
битими учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги
инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва
мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги
келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини тўланганлигини инобатга олиб,
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни ўтган суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 131-133, 170 ҳамда
195-моддаларни қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 18 декабрда тузилган келишув
битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин:
Жавобгар *** давлат муассасаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан даъвогар
*** давлат муассасасининг ҳисобварағига
244.757.493,02 сўм асосий қарзни тан олади ва даъвогарга
иш юзасидан
тўланган 4.895.150 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати билан бирга
2026 йил январь ойидан 2026 йил август ойига қадар
31.211.733 сўмдан
бўлиб-бўлиб тўлаб бериш мажбуриятини олади, даъвогар эса жавобгарнинг
қарздорликни мазкур тўлов тартибига розилик билдиради.
Жавобгар *** давлат муассасаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин ва шу қисмига дарҳол ижро варақаси берилсин.
Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Ажрим бир ойдан сўнг қонуний кучга киради.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Юлдашев