← Назад
Решение #2828302 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
8 153 символов
4-1304-2503/8678-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
25.12.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар O'ZBEKISTON
RESPUBLIK SI OLIY SUDI HUZURID GI SUDL R F OLIY TINI
T 'MINL SH DEP RT MENTINING JIZZ
VILOY TI
UDUDIY
BO'LIMINING жавобгар “P T KOR MINGCHINOR” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 6.944.400,48 сўм асосий қарз ва 3.472.200 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Б.Одилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар O'ZBEKISTON RESPUBLIK SI OLIY SUDI HUZURID GI
SUDL R F OLIY TINI T 'MINL SH DEP RT MENTINING JIZZ
VILOY TI UDUDIY BO'LIMI (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади),
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “P T KOR
MINGCHINOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 6.944.400,48 сўм асосий қарз ва 3.472.200 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар “P T KOR MINGCHINOR” масъулияти чекланган
жамиятининг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери почта манзили
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
яшамаслиги аниқланган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасида агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 23.01.2024 йилда
№1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида “Таъминотчи”
сиқилган табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса уни қабул қилиб олиш
ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан
шартнома шартлари бажарилиб, сиқилган табиий газ учун тўловлар амалга
оширилган бўлсада, жавобгар томонидан сиқилган табиий газ қисман етказиб
берилиши натижасида 6.944.400,48 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдириган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 6.944.400,48 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогар олдидаги
қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб бермаган.
Суд,
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 6.944.400,48 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 3.472.200 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий
аҳволини ҳамда пеня миқдорини кўпайишида даъвогарнинг ҳам айби
борлигини, яъни қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини
кўрмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня
миқдорини 694.440 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 326, 327, 333, 44-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “P T KOR MINGCHINOR” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
даъвогар
O'ZBEKISTON
RESPUBLIK SI
OLIY
SUDI
HUZURID GI SUDL R F OLIY TINI T 'MINL SH DEP RT MENTINING
JIZZ
VILOY TI UDUDIY BO'LIMI фойдасига 6.944.400,48 сўм асосий
қарз, 694.440 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “P T KOR MINGCHINOR” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция
шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров