← Назад
Решение #2828303 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 580 символов
1
4-1604-2501/11484-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 25 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили У.Муродхўжаев (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар АА жавобгар ББдан 39 708 395,97 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш,
истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб
берилган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга
оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси
шартномасидан юзага келган 2025 йил 1 декабрь ҳолатига 39 708 395,97 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган бўлсада, сўнгги суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади, аввалги суд мажлисида
тўловларни амалга ошириш учун вақт беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
2
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг суд муҳокамаси
давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар (Корхона) ва
жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса,
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФК 477-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб
берилганлиги ва мавжуд қарздорлик даъвогар вакилининг суд муҳокамаси
давомида берган тушунтиришлари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан
тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Мазкур ҳолатда, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 794 167,92 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддани қўллаб
суд,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан:
Даъвогар АА фойдасига 39 708 395,97 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажати:
Республика бюджетга 794 167,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев