← Назад
Решение #2828307 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 564 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2503/19910-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан асосий
қарз ва зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 50.000.000
сўм асосий қарз ва 3.700.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар судга
ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матанда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни тарафларнинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
26 сентябрь куни 21-сонли махсус техникани ижарага бериш шартномаси
тузилган. Шартномага асосан даъвогар (ижарага берувчи) ўзига тегишли бўлган
1 дона “Экскаватор” махсус техникани ижарага бериш, жавобгар (ижарага
олувчи) эса келишилган ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, махсус техникаданфойдаланганлик учун
бир ойлик ижара ҳақи суммаси жами 50.000.000 сўмни ташкил қилиши
келишилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, ижарага олувчи томонидан ҳар ойлик
ижара ҳақи тўлови кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан ижарага
берувчининг ҳисоб-рақамига пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартига кўра даъвогарга келишилган
махсус техникани 2023 йил декабрь ойидан 2024 йил 1 апрель кунига қадар
ижарага топширган ва мазкур техника ижарага олинган давр учун жами
200.000.000 сўм ижара ҳақи ҳисобланиб, бу ҳақда тарафлар ўртасида 2024 йил
26 январдаги 1-сонли ва 2024 йил 2 апрелдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактуралар
тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармасдан,
ижарага олинган транспорт воситаси ижара ҳақи учун қисман
150.000.000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 50.000.000 сўм
миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2024 йил
20 сентябрдаги 114-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 564-моддасининг биринчи қисмига кўра, транспорт воситасини
экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт
воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага
олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш
бўйича хизмат кўрсатади.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Жавобгарнинг ижарага олинган транспорт воситаси учун даъвогар олдида
қолдиқ 50.000.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги ижара шартномаси,
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома хати билан тўлиқ
тасдиқланади.
Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш даъво талаби асосли
ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 50.000.000 асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки
шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин. [СПиТ:1.Жавобгарлик / Зарар;2.Жавобгарлик / Ҳақиқий зарар;
3.Жавобгарлик / Бой берилган фойда]
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши
ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Даъвогар томонидан мазкур иш юзасидан қарздорликни ундириш бўйича
судда ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида адвокат хизмати учун юридик ёрдам
кўрсатиш шартномасига асосан 3.700.000 сўм тўланган, бу ҳолат иш
ҳужжатларидаги 2025 йил 6 октябрдаги 1484-сонли тўлов топшириқномаси
билан тасдиқланади.
2
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 3.700.000 сўм зарар ундириш
ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар банкдан даъвогар фойдасига 3.700.000 сўм зарарни ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
республика бюджетига 537.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига
50.000.000 сўм асосий қарз, 3.700.000
сўм зарар, олдиндан тўланган 537.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3