Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2501/11489 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 330cb1e8-81d9-46b6-bf86-8a204d240d33 Claim ID PDF Hash 20abd101c0d7520e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ФКнинг 783-моддаси ФКнинг 783 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 388 символов
4-1604-2501/11489-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 26 декабрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида, жавобгар ББ жами 5 517 113 468,26 сўм ноқонуний ундириб олинган маблағларни ундириш (қайтариш) тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Саттаров (ишончномага асосан), қўшимча жавобгар вакили И.Ризаев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 5 517 113 468,26 сўм ноқонуний ундириб олинган маблағларни ундириш (қайтариш)ни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини қувватлаб, ноқонуний ундирилган пеняни қайтариб ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогардан ҳақиқатдан ҳам пеня ундирилганлигини, бироқ пеняларни қонуний ундирилганлигини, шартномада пеня тўлаш келишилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 3 мартда 16255-сонли, 2021 йил 30 декабрда 9-сонли кредит 1 шартномалари тузилган. Унга кўра, даъвогарга кредит маблағлари ажратилган. Мазкур кредит шартномалари бўйича даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан жаъми 5 517 113 468,26 сўм сўзсиз (акцептсиз) тартибда пеня ундириб олинган. Бироқ, кредит шартномаларида сўзсиз (акцептсиз) тартибда пеня ундирилиши назарда тутилмаган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 260-моддаси биринчи қисмида белгиланишича, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 262-моддасига асосан, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 783-моддасига асосан, Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилиши белгиланган. Юқоридаги ҳолатлардан кўрилишича, пеня фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланиб, агар қонунда ёки шартномада акцептсиз ундирилиши кўрсатилмаган бўлса, фақат суд қарорига асосан ундирилади. Мазкур ҳолатда, кредит шартномасида пеняни акцептсиз ундириш келишилмаган бўлишига қарамасдан, жавобгар суднинг қарорисиз мемориал ордерга асосан даъвогардан пеня ундириб олган. 2 Ушбу ҳолатлар, даъвогар ва жавобгарнинг суд мажлисида берган кўрсатмасига ҳамда ишдаги ҳужжатларга асосан ўз тасдиғини топади. Жавобгарнинг пеняларни қонуний ундирилганлиги, шартномада сўзсиз ундирилиши юзасидан даъвогар билан келишилганлиги юзасидан келтирган важлари қўйидагиларга кўра асоссиз ҳисобланади. Кредит шартномаларида мемориал ордер билан фақатгина кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар ундирилиши назарда тутилган, пеняни сўзсиз (акцептсиз) ундириш назарда тутилмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарорига илова “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низомнинг 28-бандига кўра, Мемориал ордер банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда; банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда; банкларнинг ички операцияларида; тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда; кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда; мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса; бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда; жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда, бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур мурожаат мемориал ордер билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши назарда тутилган. Мазкур низомнинг 56-бандига асосан эса, маблағлар қуйидаги ҳоллардаакцептсиз ҳисобдан чиқарилади: тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда; банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун; банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно; 3 қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилиши белгиланган. Ушбу низом талабларида ҳам пеняни акцептсиз ундириш назарда тутилмаган. Бунга кўра, даъво талаблари асосли ҳисобланади. Юқоридагилар кўра суд, даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига ноқонуний ундирилган 5 517 113 468,26 сўм ундириш (қайтариш)ни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, уни фойдасига жавобгардан бюджетга 110 342 269,37 сўм ва даъвогар фоййдасига 41 200 сўм почта харажати, ундирувни жавобгарнинг гаровда турган мулкига қаратишни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. АА фойдасига жавобгар ББ ҳисобидан ноқонуний ундирилган 5 517 113 468,26 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин (қайтарилсин). ББдан бюджетга 110 342 269,37 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 4