Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/21783 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0798e3f7-2b4a-4bca-9e29-066f8c2df449 Claim ID PDF Hash 148c4722cf75580b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 178 символов
4-1601-2504/21783-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 25 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААААААА манфаатида жавобгар ББББББББ ҳисобидан жами 19 329 009 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ғ.Қосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган банк хизматлари офиси ва ББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 5 апрелда 111сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитнинг фоиз тўловларини ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 17 997 502 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида жавобгарга 100 000 000 сўм кредит ажратилганлиги, жавобгар кредитга ҳисобланган фоизларни муддатида тўламаганлигини маълум қилиб, даъвони талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата ва жавобгар мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 апрелда тузилган 111-сонли кредит шартномаси асосида жавобгарга ёғочдан тайёрланадиган мебел ишлаб чиқарадиган дастгох сотиб олиш учун 84 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, жавобгар эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.5-бандига кўра кредитнинг фоиз миқдори йиллик 18 фоизни ташкил этади. Бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмай кредитга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўламаганлиги оқибатида 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига даъвогар олдида 17 997 502 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоизи қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитнинг фоизини шартноманинг иловаси ҳисобланган тўлов графиги асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан жами (17 997 502+1 331 507) 19 329 009 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 997 502 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига 17 997 502 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 331 507 сўм муддати келмаган кредит фоизи, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров