← Назад
Решение #2828331 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
6 508 символов
4-1603-2501/10318-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 25 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар–
ААААА манфаатида ЕЕЕЕЕЕ жавобгар– «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан жами
2.254.862,7 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Чуст туман прокуратураси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВ» MCHJ (бундан кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2178611,3 сўм асосий қарз ва
76251,40 сўм пеня жами 2.254.862,7 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 8.240.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12
апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан кейинги матнда Низом деб
юритилади) 5-банди 2-қисмига кўра, юридик шахслар, шунингдек, юридик
шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига
ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация
тўловчи
субъектлар
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7
сентябрдаги 541-сонли “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, атроф муҳитга
таъсир кўрсатишнинг тоифасига мансуб субъектлар биринчи, иккинчи,
учинчи ва тўртинчи тоифаларга ажратилган бўлиб, мазкур ҳолатда
жавобгар учинчи тоифага мансуб субъект ҳисобланади.
Низомнинг
22-бандига
кўра,
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига
мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация
тўловчи
субъектлар
ҳар
чоракда
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот
давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга
оширадилар.
Низомнинг 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи
субъектлар
томонидан
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5
февралигача амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан II тоифага
мансуб компенсация тўловчи субъект сифатида 2025 йил биринчи чорак
якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун 2178611,3 сўм миқдорида компенсация тўловлари
ҳисобланган.
Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома
хати юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган.
Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар 2025 йил биринчи чорак
якунлари бўйича атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун 2178611,3 сўм миқдорида компенсация
тўловларини тўламаган ва ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 76251,40
сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация
тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилиши назарда тутилган.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2178611,3 сўм
асосий қарз, 76251,40 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412000 сўм давлат
божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,176,177,2032,2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААААА
манфаатида
ЕЕЕЕЕЕ
киритган
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
«ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан ААААА фойдасига 2178611,3 сўм
компенсация тўлови, 76251,40 сўм пеня ҳамда тўланган 41200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
«ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан
Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан 10 кун ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров