Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/7266 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c6f87031-eb68-4250-b947-a923040e6419 Claim ID PDF Hash 0a3d0159350e39e2... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
тисодий процессуал кодекснинг 215-моддаси тисодий процессуал кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 217-моддаси тисодий процессуал кодекс 217 code_article
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
тисодий процессуал кодекснинг 222-моддаси тисодий процессуал кодекс 222 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/7266-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 25 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон тумани прокурори катта ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида, аризачи вакили С.Назаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи ----------------нинг, жавобгар "----------------" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ЕОТА (Экологик оқибатлар тўғрисида ариза) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризадан кўринишича, ---------------- (келгуси ўринларда “аризачи” деб юритилади) томонидан ўрганишлар натижасида, "----------------" масъулияти чекланган жамиятида (келгуси ўринларда “жавобгар” деб юритилади) фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрь кунги 541-сонли қарорининг 1-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экалогик экспертиза хулосаси олиши лозимлиги, бироқ жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари бузилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга олувчи эгалогик ва бошқа йўналишдаги мезонларни ишлаб чиқиш шарт бўлсада, бу талаблар бажарилмагани, хусусан Ўзбекистон тумани экалогия бўлими бошлиғи в.в.б Х.Жамолов ва “Давлат эклолгик экспертизаси маркази” Фарғона вилоят филиали мутаҳассиси Х.Сайфидиновлар жавобгарнинг фаолияти юзасидан филиалдаги мавжуд маълумотлар асосида мониторинг олиб борилганда, жавобгарнинг фаолияти Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди МФЙ, Жумабойчек қишлоғида жойлашганлиги, корхона фаолияти “тош майдалаш” (дробилька) фаолият тури билан шуғиланиш учун “Атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза” АТТА хулосаси олинмасдан ва объект ҳозирда фойдаланишида бўлганлиги сабабли “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш” тартибини юкловчи босқичи ҳисобланган “эколгик оқибатлар тўғрисида ариза” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экалогик экспертизасининг тегишли хулосаси олиниши шарт деб кўрсатилган бўлишига қарамасдан экалогик хулоса олинмагани туфайли, аризачи Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида прокурор ариза бўйича ўз фикрини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг кўргазмаларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича Ўзбекистон тумани экалогия бўлими бошлиғи в.в.б Х.Жамолов ва “Давлат эклолгик экспертизаси маркази” Фарғона вилоят филиали мутаҳассиси Х.Сайфидиновлар жавобгарнинг фаолияти юзасидан филиалдаги мавжуд маълумотлар асосида мониторинг олиб борилганда, жавобгарнинг фаолияти Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ражабгарди МФЙ, Жумабойчек қишлоғида жойлашганлиги, корхона фаолияти “тош майдалаш” (дробилька) фаолият тури билан шуғиланиш учун “Атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза” АТТА хулосаси олинмасдан ва объект ҳозирда фойдаланишида бўлганлиги сабабли “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш” тартибини юкловчи босқичи ҳисобланган “эколгик оқибатлар тўғрисида ариза” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экалогик экспертизасининг тегишли хулосаси олиниши шарт деб кўрсатилган бўлишига қарамасдан экалогик хулоса олинмагани туфайли, аризачи Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини ЕОТА (Эколгик оқибатлар тўғрисида ариза) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига қадар вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Иқтисодий процессуал кодекснинг 215-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: .... фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ, корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида” ги Низомнинг 22-банди 10-қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг худудий бошқармалари атроф-мухитга захарли таъсир кўрсатган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолитятини чеклаш, тўҳтатиб туриш, тўҳтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-мухитга, фуқароларинг хаети ва соғлиғига етказилган зарарни ўрнини қоплаш хақида судга ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига егадир. Иқтисодий процессуал кодекснинг 222-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи; 2) ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган нормативҳуқуқий ҳужжатлар; 3) қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, молиявий жазо чораси қўлланилган тақдирда эса — унинг миқдори; зиммасига молиявий жазо чораси суммасини ундириш юклатилган назорат қилувчи органнинг номи; 4) фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат; лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган лицензиянинг (рухсатноманинг), шунингдек бекор қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани) берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги. Бу ҳолатда суд аризани асосли деб топади. Қайд этилганларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни лозим топади. Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодекснинг 215-, 217-, 222моддаларига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "----------------" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти унинг томонидан ЕОТА (Экологик оқибатлар тўғрисида ариза) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига қадар вақтинчалик тўхтатиб турилсин. Жавобгар "----------------" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Фарғона вилоят Экология,атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф ўн кун муддат ичида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи: И.С.Турсунов