← Назад
Решение #2828340 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/22373-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
даъвогар FFFFFFFFакциядорлик жамиятининг жавобгар FFFFFFFF масъулияти
чеклангн жамиятидан 6 173 340 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
FFFFFFFFакциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, FFFFFFFF масъулияти
чеклангн жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 173
340 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 сентябрь кунги
3821-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
2
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур 01.12.2025 йил ҳолатига 6 173 340 сўм қарздорлик электрон тўловлар
бўйича талаблар реестри, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа далиллар билан
ўз тасдиғини топган.
Ишдаги тўпланган далилларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 6 173 340 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ҳамда
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179, 2035-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар FFFFFFFF масъулияти чеклангн жамиятидан 6 173 340
сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар FFFFFFFF масъулияти чеклангн жамиятидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик
муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов