Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8412 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Silv rl f Ответчик / Подсудимый P xt k r-T l -Inv st
Source ID 0741c6ad-3ffc-49cf-80ac-823720f18ad1 Claim ID PDF Hash d5c02ac1dff478b2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения 4 623 символов
4-1304-2503/8412-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 25.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар "Silv rl f " m s'uli ti h kl ng n j mi t q `shm k rx n siнинг жавобгар "P xt k r-T l -Inv st" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Silv rl f " m s'uli ti h kl ng n j mi t q `shm k rx n si (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "P xt k r-T l -Inv st" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 27.458.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 21.02.2024 йил шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмунига кўра, “Бажарувчи” ушбу шартнома бўйича “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан барча механизациялашган ишларни бажариш, “Буюртмачи” ишларни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 27.458.000 сўмлик техника хизмати кўрсатилган. Шунингдек, шартноманинг 4.3-бандида бажарилган ишларни қабул қилиш топшириш далолатномалари тузилган сана “Бажарувчи” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан кўрсатилган техника хизматлар ҳақи бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб берилмаган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 27.458.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топди. ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "P xt k r-T l -Inv st" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Silv rl f " m s'uli ti h kl ng n j mi t q `shm k rx n si фойдасига 27.458.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 549.160 сўм давлат божи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров