Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9306 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 115aca4b-aba4-46a5-a51a-65d5ac91d4fc Claim ID PDF Hash aa57ef3b42ef44b9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуни 28-моддаси онуни 28 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9306-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 25 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** акциядорлик тижорат ипотека банкига нисбатан унга тегишли гаров мулкини кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни жавобгар вакили Р.Равшанов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда МЧЖ деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** акциядорлик тижорат ипотека банки (матнда банк деб юритилади)га нисбатан даъвогарга тегишли Бухоро шаҳар, Мустақиллик 10 йиллиги кўчасида жойлашган бино-иншоотини кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини мустақил баҳоловчи ташкилотини жалб қилган ҳолда белгилаб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ****жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Даъвогар МЧЖ ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакиллар иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, банк вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва қарз олувчи **** ўртасида 2020 йил 6 августдаги 90-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк томонидан қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 18 ой муддатга 150.000 Евро миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномаси мажбуриятлари таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 7 август куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, МЧЖ тегишли Бухоро шаҳар, Мустақиллик 10 йиллиги кўчасида жойлашган бино-иншооти гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасидаги ўзаро келишувга кўра ушбу гаров мулки жами 2.100.000.000 сўмга баҳоланган. Қарз олувчи **** томонидан кредит тўловларини ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли жавобгар банк судга даъво арипзаси билан мурожаат қилган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 4-2002-2201/138-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчи ****дан банк фойдасига 84.234 Евро кредит асосий қарзи, 1.270 Евро муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув МЧЖга тегишли Бухоро шаҳар, Мустақиллик 10 йиллиги кўчасида жойлашган бино-иншоотга қаратилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач мажбурий ижрога қаратилган ва МИБнинг 20252 йил 17 апрелдаги қарори билан даъвогарга тегишли гаров мулки таарфлар ўртасидаги келишувга кўра 2.100.000.000 сўм нарх билан электрон-аукцион орқали сотувга чиқарилган. Даъвогар даъво аризасининг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни билан қонунчиликка киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ гаров мулки билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилиши лозимлиги белгиланганлигини кўрсатган. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 28-моддасининг тўртинчи қисми таҳририга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54моддасининг тўртинчи қисми таҳририга кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ушбу Қонун 412 моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунга қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридантўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонунида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли, у амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” №13/150-сонли қарорининг 23-банди учинчи хатбошисида берилган тушунтиришларга кўра, агар кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунига қадар чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилинмаган ва у белгиланган тартибда қонуний кучга кирган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва гаровдаги мол-мулк тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади. Демак, мазкур ҳолатда даъвони қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво аризаси қаноатлантирилмаганлиги сабабли иш юзасидан 2.060.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: 3 Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4