← Назад
Решение #2828391 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
2 839 символов
4-1305-2501/1677-сонли иш
Фориш тумани
А ЖР И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 25 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, даъвогар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Жиззах вилоят ҳудудий назорат қилиш инспекцияси жавобгар
“K rb n t” акциядорлик жамиятидан 1 499 699 сўм қарздорликни, олдиндан
тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Жиззах вилоят ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “K rb n t” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 1 499 699 сўм қарздорликни,
олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, суднинг 4-1305-2501/996-сонли иши бўйича 2025
йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “K rb n t” акциядорлик
жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб
қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши
лозим бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Даъвогар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг Жиззах вилоят ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг
жавобгар “K rb n t” акциядорлик жамияти ҳисобидан 1 499 699 сўм
қарздорликни, олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекцияси томонидан олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов