← Назад
Решение #2828393 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 912 символов
4-1602-2502/***-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **** акциядорлик
тижорат банки манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор ****
хисобидан 11 137 198 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили **** (2025 йил
13 июндаги 01-02-14/718-сонли ишончномага асосан) иштирокида суднинг
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар – **** акциядорлик тижорат банки манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор ****
хисобидан 2025 йил 20 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан
10 890 623 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 246 575 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтириш
бериб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда
суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, даъво
аризаси юзасидан ўз эътирозларини, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим қилмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан, ишни жапвобгар ва Палата иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
15 майда тузилган 265-сонли кредит шартномасига асосан, чойшаб ва кўрпа
жилди тикув дастгоҳларини сотиб олиш учун 84 ой муддатга, шундан 24 ой
2
имтиёзли давр билан, 18 фоиз устама тўлаш шарти билан
100 000 000 сўм миқдорида гаровсиз кредит маблағи ажратилган.
Шартномада, «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган
белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган.
Бироқ, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
10 890 623 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик қайтарилмаган.
Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган
талабномалар ижросиз қолдирилган.
Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра, «қарз олувчи»
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда
ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза киритиб, жавобгар ҳисобидан
10 890 623 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 246 575 сўм муддати келмаган
кредит фоизидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит
шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор)
иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган
қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини
бажармаганлиги, тўловларни белгиланган муддатда ва миқдорда
тўламаганлиги, қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган
талабнмоаларни оқибатсиз қолдирганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур
талаби асосли қўйилган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2025 йил 20 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит
фоизидан 10 890 623 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 246 575 сўм
қарздорликни ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар
бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундириш лозим деб ҳисоблайди.
3
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан **** акциядорлик тижорат
банки фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан 10 890 623 сўм, муддати
келмаган кредит фоизидан 246 575 сўм, жами 11 137 198 сўм қарздорлик ва
41 200 сўм тўланган суд-почта ҳаражатлари ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор **** ҳисобидан республика бюджетига 412
000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у
қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибда шикоят (протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
ичида кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****