← Назад
Решение #2828395 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20449-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 25 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
расилигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили
Ф.Хожибоев (ишончнома асосида), қарздор вакилдари С.Хайдаров (корхона
раҳбари), Э.Бекмуродов (иш бошқарувчи), А.мирбобоев (ҳисобчи), муваққат
бошқарувчи И.Тешабоев иштирокида, кредитор FFFFFFFFМЧЖнинг қарздор
FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
аниқланди
Кредитор FFFFFFFFМЧЖ судга ариза билан мурожаат килиб, қарздор
FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятининг банк олдида 67 317 600 сўм
қарздорлиги сабабли қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул
қилиниб, кузатув тартиб таомили қўлланилган, муваққат бошарувчи этиб
И.Тешабоев тайинланган.
Кредитор вакили суд мажлисида иш бўйича тарафлар ўртасида келишув
битими тузилганлиги боис, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Қарздор вакиллари ҳам кредитор билан келишувга эришилганлиги боис,
низони мазмуннан кўрмасликни, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Муваққат бошқарувчи тушунтириш бериб, тарафлар келишув битими
тузишга эришганлигини боис, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни
сўради.
Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
24.06.2025 йилдаги 4-1501-2501/11664-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар
FFFFFFFFМЧЖ фойдасига жавобгар FFFFFFFF масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жами 72 234 797 сўм тўловларни ундириш белгиланган. Суд
ҳужжати ўз вақтида ижро қилинмаганлиги, қарздор тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги боис, кредитор FFFFFFFFМЧЖ томонидан қарздор
FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга ариза киритилган.
Судга тарафлар ўртасида 2025 йил 25 декабрь куни тузилган келишув
битими тақдим қилинган бўлиб, унга кўра қарздор қисман тўловларни амалга
оширганлиги, қарздорлик 29 810 981 сўм қолганлиги, қарздор томонидан ушбу
қарздорлик 01.07.2026 йилга қадар амалга оширилишига келишилган.
Суд мазкур келишув битимида баён қилинган шартларни ўрганиб чиқиб,
тарафлар ўртасида юқорида қайд этилган шартлар асосида тузилган келишув
битими қонун ҳужжатлари талабларига зид эмас ҳамда бошқа шахсларнинг
қонуний манфаатларига путур етказмайди деб ҳисоблайди.
2
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
130-моддасида “Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга
кўмаклашади” деб белгиланган.
ИПК 131-моддаси 1-қисмига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
ИПК 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритиш тугатилади.
Бундай ҳолда суд тарафлар ўртасида юқоридаги шартлар асосида тузилган
келишув битими қонун талабларига зид эмаслигини, ҳамда бошқа шахсларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслигини, келишув битими тарафларнинг
ваколатли шахслари томонидан имзоланганлигини инобатга олиб, тарафлар
ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни
тугатишни, суд харажатларини қарздордан кредитор фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130 – 134, 195моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилди:
Кредитор FFFFFFFFМЧЖ ва қарздор FFFFFFFF масъулияти чекланган
жамияти
иштирокида
2025
йил
25 декабрь кунги, қарздор FFFFFFFF масъулияти чекланган жамияти мавжуд
29 810 981 сўм қарздорликни 01.07.2026 йилга қадар амалга ошириш ҳақидаги
шартлар асосида тузилган келишув битими тасдиқлансин.
Иш юритиш тугатилсин.
Кредитор FFFFFFFFМЧЖ фойдасига қарздор FFFFFFFF масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати, 1 236 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ажримдан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят(протест) берилиши мумкин.
Судья:
Х.Жамолиддинов