← Назад
Решение #2828399 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 365 символов
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
**** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар **** масъулияти
чекланган жамияти хисобидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига 7 068 521
сўм кредит фоизидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида, кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар – **** акциядорлик тижорат банки манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – **** масъулияти чекланган жамияти
хисобидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан
5 774 000 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 1 294 521 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлсада, даъво ариза
юзасидан ўз эътирозларини, ёзма фикрини тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига асосан, соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Мазкур ёзма фикрни
белгиланган тартибда ҳабардор этилган жавобгар томонидан тақдим
этилмаганлиги даъво аризани соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилишига
тўсқинлик қилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан
тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни,
эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади,
ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
2
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишни соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони талабини
қаноатлантиришни лозим топди:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
20 сентябрда тузилган 8285-сонли кредит шартномасига асосан, трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тикув машиналари сотиб олиш
мақсадида 84 ой муддатга, шундан 24 ой имтиёзли давр билан, 18 % устама
тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида гаровсиз кредит маблағи
ажратилган.
Шартномада, «Қарз олувчи»га кредитни шартномада кўрсатилган
белгиланган шартлар ва муддатларда қайтариш мажбурияти юклатилган.
Бироқ, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
5 774 000 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик қайтарилмаган.
Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган
талабномалар ижросиз қолдирилган.
Вахоланки, кредит шартномасининг 4.2.1 бандига кўра, «қарз олувчи»
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда
ва миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза киритиб, жавобгар ҳисобидан
5 774 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 294 521 сўм муддати келмаган
кредит фоизидан бўлган қарздорликни жавобгар ҳисобидан ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит
шартномаси бўйича бир тараф банк ёки кредит ташкилоти (Кредитор)
иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган
қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, жавобгар ўз вақтида шартномада келишилган муддатларда
кредит тўловларини амалга оширмаганлиги, юборилган талабнмоалар
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогарнинг мазкур талаби асосли
қўйилган. Шу сабабли, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига муддати ўтган кредит
фоизидан 5 774 000 сўм, муддати келмаган кредит фоизидан 1 294 521 сўм
қарздорликни ундириш лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар
3
бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
113, 118, 170, 176-180,192,2031-2-3-4-5-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик
тижорат банки фойдасига муддати ўтган кредит фоизидан 5 774 000 сўм,
муддати
келмаган
кредит
фоизидан
1 294 521 сўм, жами 7 068 521 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик ва
41 200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетга
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб 10 кунлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибда шикоят (протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой ичида кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****