Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/15234 Дата решения 25.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Мухаммадкарим Асилбек полизлари
Source ID 67c083e3-7087-445d-90a9-36c9697505bc Claim ID PDF Hash 269760aedc8eab0c... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15234-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 25 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг, жавобгар “Мухаммадкарим Асилбек полизлари” ФХдан 16 553 1100 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокида, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “Мухаммадкарим Асилбек полизлари” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 16 553 1100 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 23 октябрда энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 4 декабрь ҳолатига 16 553 100 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “Мухаммадкарим Асилбек полизлари” ФХдан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 16 553 100 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Мухаммадкарим Асилбек полизлари” ФХдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Имомов