← Назад
Решение #2828406 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
3 494 символов
4-1603-2501/10316-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Чуст тумани
2025 йил 25 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар–
АААААнинг жавобгар– «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан жами 3669773,4 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят ААААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Чуст туман прокуратураси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВ» MCHJ (бундан кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2449515,6 сўм асосий қарз ва
1223257,80 сўм пеня жами 3669773,4 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 8.240.000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Аниқланишича, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4
апрелдаги 4-1603-2501/2-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 9-бандида,
жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган
бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдириши назарда тутилган.
Шу асосда, суд жавобгарга нисбатан тақдим этилган талабни
қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим деб ҳисоблаб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412000 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасига юкланиши
лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108, 118, 195 -моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
АААААнинг киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Наманган вилоят ААААА ҳисобидан Республика бюджетига 412000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд
орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров